#бурчакдагитарихКристалл тун (немисча Kristallnacht) — 1938 йил 9-10 ноябрда бутун фашистлар Германияси ва Австрияда, шунингдек, Чехословакиянинг фашистлар томонидан босиб олинган ҳудудлари бўйлаб яҳудийларга қарши мувофиқлаштирилган ҳужум ҳаракатлари.
Кристалл тун воқеалари ҳарбийлаштирилган кучлар ва тинч аҳоли томонидан амалга оширилган, полиция бу воқеаларга тўсқинлик қилмаган. Ҳужумлар натижасида яҳудийларга қарашли кўплаб дўконлар ҳамда биноларнинг деразалари синдирилган ва вайрон қилинган. Кристалл тун воқеалари давомида Германия ва Австрияда, шунингдек, Чехословакиянинг фашистлар томонидан босиб олинган ҳудудларида 267 та синагога вайрон қилинган, 7000 дан ортиқ яҳудий корхоналарига зарар етказилган. Бундан ташқари, 30 000 яҳудий эркаклар ҳибсга олиниб, концлагерларга юборилган.
Кристалл тун воқеасига сабаб Парижда немис дипломати Эрнст фом Ратнинг полшалик яҳудий Герцҳел Гришпан томонидан ўлдирилишидан сўнг вафот этгани бўлиб, фашистлар Германияси етакчиларидан бири Геббелс буни яҳудийларнинг Германия ва фюрерга ҳужуми деб талқин қилган.
Кристалл тун воқеаларидан сўнг яҳудийларга нисбатан иқтисодий ва сиёсий таъқиблар давом этди. Ушбу ҳодиса тарихчилар томонидан фашистлар Германияси ирқий сиёсатининг бир қисми ва Ҳолокостнинг бошланиши сифатида кўрилади.
🔥 @burchakostida