🇺🇸 АҚШда президентлик сайловида берилган овозларни санаб чиқиш тўлиқ якунланди
Якуний натижаларга кўра Камала Ҳаррис 226 та сайловчилар овозига, Доналд Трамп эса 312 та сайловчилар овозга эга бўлади.
Катта эҳтимол билан Республикачилар партияси Конгресс Вакиллар палатасида кўпчилик ўринни қўлга киритиб, Оқ уйни ҳам, Конгрессни ҳам назорат қилади ва Трампга ўз сиёсатини амалга ошириш учун барча имкониятларни беради. Аввалроқ Республикачилар АҚШ Сенатида кўпчилик ўринни эгаллагани хабар қилинган эди.
🔥 @burchakostida