View in Telegram
🇺🇸 Байден 13 ноябр куни Трамп билан ҳокимиятни топшириш масаласини муҳокама қилади Ўша куни маҳаллий вақт билан соат 11:00да АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден Овал кабинетда президентлик сайловида ғалаба қозонган Доналд Трампни қабул қилади, деб хабар берди Оқ уй. "Сиёсатчилар ўртасидаги мулоқот АҚШда анъанавий формат бўйича давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилади. Бироқ, Трамп 2020 йилда, ўша сайловда мағлуб бўлганида Байденни бундай мулоқотга таклиф қилмаган", деб ёзади AP. Аввалроқ Байден ҳокимиятни Трампга тинч йўл билан ўтказилишини таъминлашга ваъда берган эди. "Мен президент сифатида ўз бурчимни бажараман. Қасамёдимга амал қиламан ва Конституцияни ҳимоя қиламан. 20 январь куни бу Америкада ҳокимият тинч йўл билан ўтказилади", —деган эди Қўшма Штатларнинг амалдаги президенти 7 ноябрдаги халққа мурожаатида. 🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram Center
Telegram Center
Channel