View in Telegram
🇺🇸 Доналд Трамп АҚШнинг 47-президенти этиб сайланди АҚШда президентлик сайлови якунланди. Американинг йирик оммавий ахборот воситаларининг ҳисоб-китобларига кўра, Доналд Трамп ғалаба учун зарур бўлган 270 дан ортиқ сайловчилар овозини олди. Сайловнинг расмий натижалари кейинроқ эълон қилинади. Трамп овоз бериш натижаси одатда сайлов натижасини белгилайдиган барча “тебранувчи” штатларда ғалаба қозонди. Энг муҳим штат Пенсилванияда Трамп 50,7 фоиз, Ҳаррис 48,3 фоиз овоз олган. "Трампнинг жорий сайловдаги ғалабасига Висконсин штатидаги сайловчилар овозлари сабаб бўлди. 2016 йилда Висконсиндаги овоз бериш натижалари ҳам Трамп учун ҳал қилувчи бўлган эди. Трамп бу штатда 2020 йилда Байденга ютқазган", деб ёзади Associated Press. Камала Ҳаррис сайловдан кейин ўз тарафдорларига мурожаат қилмади. У буни бугун амалга ошириши режалаштиргани эълон қилинган. Жаҳон давлатлари ва халқаро тузилмалар етакчилари Трампни ғалабаси билан табриклашни бошлади. Буни Володимир Зеленский ҳам амалга ошириб, АҚШ ва Украина ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга умид қилишини айтди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Трампни табриклаши ёки йўқлигини билмаслигини айтди. АҚШда президентлик сайлови билан бир вақтда Конгресснинг ҳар икки палатаси учун сайловлар бўлиб ўтди. Сенатда республикачилар кўпчиликни қўлга киритди. Шунингдек, республикачилар АҚШ Вакиллар палатасида кўпчилик ўринни кенгайтиришлари мумкин: уларда ҳозирда 201 ўрин бор, демократларда эса 177. Республикачиларга Вакиллар палатасида ғалаба қозониш учун 218 ўрин керак. АҚШнинг 10 та штатида абортга оид ташаббуслар бўйича овоз бериш президентлик сайловлари билан бир вақтда бўлиб ўтди. Аризона ва Миссури абортни тақиқлашни бекор қилиш учун овоз берди. Флорида ва Жанубий Дакота шунга ўхшаш ташаббусни рад этди. Аборт қонуний бўлган яна учта штат бу ҳуқуқни сақлаб қолади. Овозларни санаш давом этмоқда. 🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram Center
Telegram Center
Channel