View in Telegram
ҲАЁТ, АСЛИ, ЧАРС-ЧУРС ЁНИШДИР Қўрқа-қўрқа қўрқмай ҳам қўйдим, Ҳаётимдан, ҳатто ўлимдан. Қўрқмоқликдан жуда ҳам тўйдим - Келгани шу бўлди қўлимдан. Дунёсини тузатай дебон Ўзни урдим ўту чўғига. Тузалмади, бўзладим ёмон, Йўлиқдим сўнг тақдир ўқига. Юрагимга теккан ўша ўқ Ўқмас, асли бир нуқта экан: “Ёнишингнинг, эй жон, нафи йўқ, Тўхта бир пас, ўйла, тин!” деган. Тўхтадим мен, ўйладим бирров, Ўйлаб-ўйлаб дедим ўзимга: “Тириксанми, ён фақат лов-лов, Айланма ҳеч ёнмас ўтинга!” Оҳ, ёнмоқнинг лаззати бошқа, Ҳаёт, асли, чарс-чурс ёнишдир! Туғилмоқлик – чанчоқлик бўлса, Ўлим зилол сувга қонишдир... 01.01.2025 https://t.center/UlugbekHamdamijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily