View in Telegram
​​​Қуръони каримнинг мўъжизаларидан бўлган ушбу маълумотларга назар солинг! Ундан ҳайратланманг, таажжубга тушманг, чунки Бу – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг китоби. Қуръонда зикр қилинган баъзи калималар ва уларнинг адади: Дунё – 115 марта, охират – 115 марта. Фаришталар – 88 марта, шайтонлар – 88 марта. Муҳаммад – 4 марта, шариат – 4 марта. Одамлар – 50 марта, пайғамбарлар – 50 марта. Солиҳлик, салоҳият – 50 марта, фасод – 50 марта. Иблис – 11 марта, ундан паноҳ сўраш – 11 марта. Эркак – 24 марта, аёл – 24 марта. Ҳаёт – 145 марта, ўлим – 145 марта. Солиҳ амаллар – 167 марта, ёмонликлар – 167 марта. Мусибат – 75 марта, шукр – 75 марта. Ҳидоят – 79 марта, раҳмат – 79 марта. Қуръонда зикр қилинган калималар ва уларнинг зидди ёки маънодоши бўлган калималарнинг ададига эътибор беринг! Бундай ҳисоб-китоб Қуръон Аллоҳнинг ҳузуридан эканлигига, башарият Унинг мислини келтиришдан ожиз эканлигига далил бўлади. Энди баъзи калималар илоҳий ҳикмат билан неча карра зиёда зикр қилинганини кўриб чиқамиз: Жазо – 117 марта, мағфират – 234 марта. Икки карра кўп, нима учун? Чунки Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати барча нарсани қамраб олади. У зотнинг раҳмати ғазабидан устундир. Қийинчилик – 12 марта, осонлик – 36 марта. Уч карра кўп, нима сабабдан? Чунки бир қийинчилик икки осонликни асло енга олмайди. Яна баъзи ададлардаги мулоҳазалар аҳамиятга молик: Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг ҳам, Ийсо алайҳиссаломнинг ҳам исмлари 25 мартадан зикр қилинган. «Оли Имрон» сурасининг 59-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилган: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсо худди Одамга ўхшайдир». Намоз (солат) калимаси 5 марта зикр қилинган. Бир кеча ва кундузда беш маҳал намоз фарз. Кун калимаси 365 марта зикр қилинган. Бир йил 365 кундан иборат. Қуръондаги илоҳий мўъжизаларни кўришда давом этамиз: «Ер» калимаси 13 марта, «денгиз» калимаси 32 марта зикр қилинган. Агар бу сонларни йиғиндисини 100 % деб оладиган бўлсак, «денгиз» калимаси 71 % га, «ер» калимаси эса 29 % га тенг бўлади. Сайёрамизнинг 71 % қисмини сув, 29% қисмини эса қуруқлик ташкил қилади. Тафаккур қилинг! Йиғлама дил
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily