View in Telegram
Мутолаа завқи. Эски йилни “Тўрткўча” билан кузатдим. Янги йилниям “Тўрткўча “ билан кутиб олдим. Янги йилни невараларим билан азим шаҳарда кутиб олиш учун икки кунга боргандим. Ўғлим Дархонда туради. Дархондаги китоб магазинига бориб, энг аввало, “Тўрткўча”ни ўзимга совға қилдим ( Н.Жалолиддиннинг “Чўлпон” романи ва яна бир қанча зарур китоблар) сотиб олдим.Неварам рус мактабда ўқийди. Унга “40 дуа.Для юных мусулман” китобини совғага олдим (руслашиб кетмасин). Янги йилнинг биринчи куни Бухорога қайтишда романни ўқишга вақт етишсин деб 8 соат юрадиган поездга билет олдим ва маза қилиб асарни ўқиб келдим. “Ота”ни ҳам бир кечада ўқиб чиққандим. Бу романни ҳам 31 декабрда бошлаб, 1-январда ўқиб тугатдим.Жуда қизиқарли ва бугуннинг романи деган хулосага келдим. “Тўрткўча” – У.Ҳамдамнинг ҳаётимиздаги, жамиятдаги муаммолар, оғриқларни дадил кўтариб чиққан навбатдаги мувафаққиятли романи. Ўлмас – қалби уйғоқ, ҳақиқий зиёли, эътиқоди бутун замонамиз қаҳрамони. “Тўрткўча” – кеча ва бугуннинг дардларини, реал ва жасорат билан тасвирлаган, ҳаммамизни огоҳликка, уйғонишга чорлаган фалсафий реалистик роман (публицистик роман деган фикрга унчалик қўшилмадим, гарчанд публицистика таъсири бўлса-да). Назаримда асар тугамагандек таассурот қолдиради. “Тўрткўча”ни ўқинг. Мутолаа завқидан бебаҳра қолманг, азиз замондош! Шоира Аҳмедова, Ф.ф.д., профессор
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily