ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ
Қадрли юртдошлар, оловқалб ижодкорлар, адабиёт ихлосмандлари, китобга ошно кўнгиллар, барчангизни юракларимизга пок орзулар, нафис туйғулар ва улкан мақсадлар рўёбини жамлаган янги йил билан табриклаймиз!
Мана 2024-йил ҳам ортда қолди. Ўтган йили эришолмаган ютуқларга, энг эзгу орзу-ниятларга 2025-йилда эришингиз!
Доимо иззатда, ҳурматда, обрўли бўлиб юринг. Ҳамиша оилангизда меҳр-оқибат, севги-муҳаббат, бахт-саодат гулласин! Фарзандларингиз сизга фақат раҳмат, ҳурмат, олқиш олиб келадиган етук инсонлар бўлиб етишсин!!! Оллоҳим ота-онангизнинг умрларига умр, соғликларига соғлик қўшсин. Юзларида қуёш чарақласин!!!
2025-йил адабиёт учун кўнгилли келсин. Навоийона асарлар яратингиз. Бугунги давр Алпомишлари, Отабек ва Кумушбибилари ҳақида абадий яшайдиган шеърлар, достонлар, қисса-ю романлар ижод қилингизлар.
Келаётган янги йил оилаларимизга бахт, омад, тинчлик, хотиржамлик олиб келсин!!!
Янги йилингиз муборак бўлсин.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими
https://t.center/Surxonadabiyoti