View in Telegram
#Фикримни_уйғотган_китоб    Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев ижодининг илк давридан то умрининг сўнгги дамларига қадар ҳикоя, роман, қисса, эссе, драматик асарлар ёзиш билан бир қаторда адабиёт, санъат, адабий жараён, миллий қадриятлар, маънавият ва маърифат бобида мақолалар ёзиб, жамиятнинг бир зиёлиси сифатида ўз қарашларини билдириб келди. Китобхонларга илк бор жамланган ҳолда тақдим этилаётган мақолалар, суҳбатлар, адабий ўйлар,  қайдлар турли йилларда ёзилган бўлишига қарамай, улар айтилган фикр ва қарашларнинг давр синовларига бардошлилиги, замонавийлиги, ҳаққонийлиги, тўғрилиги ва умрбоқийлиги билан ажралиб туради.    Ушбу мақолаю суҳбатлар, адабий ўйлару қарашлар ҳам адибнинг бадиий асарлари каби ўз китобхонларига маънавий баркамоллик сари интилишларида кўмак бўлишига ишонамиз.  https://t.center/Surxonadabiyoti
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily