View in Telegram
Forwarded from "ILHOM" - sheʼriyati.
#Сурхон_ёшлари_публицистикаси Ҳатто илм сўзини тор тушуняпмиз ёхуд "Илҳом"даги ўйлар "Румийга ким ёрдам беради? Румий"... Бу галги клуб машғулотида шу ҳикмат 2-3 маротаба такрорланди. Нега? Чунки, айтилаётган ҳар бир гап тингловчиларнинг насибаси бўлади. Ҳазрати Румийнинг бу фикрлари излаётганларимизга калит бўлди. Негаки ҳамма ниманидир илинжида, нимадир топиш ёки эришиш кайфиятида. Бу йўлда қандай ҳаракатланиш ёки ким ёрдам берар экан, дея ўйлаш ҳам ичимизда йўқ эмас. Шу учун ҳам бу ҳикмат бежиз айтилмади. Ахир ўзимизга ёрдам бермасак, бошқа нарсаларга даъво қилишимиз бекор... "Доимий бировнинг етовида юрган одам катта одамга айланолмайди". Устоз айтган бу гап тепадаги мавзуга мухтасар жавоб бўлса керак. Ана энди сўз бошлай... Ичимизда шундай саволлар борки, унга ким жавоб бера олишини, ўзгалардан сўраш бекорлигини билиб турамиз. Ич-ичимдан йиғилиб юрган саволларим, ўйларим (муболаға қилсам) "Илҳом" машғулотини ўзимдан-да кўп соғиниб юрганди. Шу учунми устозни кўришим билан бир оҳанг, бир бошқача руҳият тўлқинланганини ҳис қилдим. Ахир ҳақиқатлар, чин кўнгил ҳикматлари ҳамма жойда ҳам айтилавермайди... Ултонтозларни тўрга чиқариб, "Алпомиш зиндондами йўқми, ким билсин, боримиз шу экан", дея ёқамизни ғажиётган бир палламизда сирга етиш учун уринишнинг ўзи жасорат... https://t.center/Ilhomadabiyoti
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily