#Сурхон_ёшлари_публицистикаси
Шукур Холмирзаев нега катта ижодкор, катта шахс бўлганлар? Ҳатто бир романни ёзиб тугатиб оловга ташлаганлар. Қониқмаслик ҳисси, адабиёт олдида масъулият ҳисси шу қадар. Бугун биз битта ёзилган ишни эълон қилмасдан неча кун таҳрирлашга қўйиб қўя оламиз? Жавоб беришимиз қийин...
Кейинги масала: Биз нималарнинг ортидан югуряпмиз? Ахир энг кўп ўйлаётган, энг кўп вақтимиз ва эътиборимизни сарфлаётган нарсаларимизга айланиб борамиз... Устоз айтганларидек: "Ким умр бўйи пулнинг изидан қувса, умр бўйи пул етишмовчилигининг ичида ўтади"...
Бугунги адабиётнинг фожеаси нимада? Нега устоз шогирдлик анъанаси анча оқсаяпти? Ахир ижодкор ўзи билган нарсани фақат ўзиники деб билиши керакми? Бу саволларни сиз ҳам ўйлаб кўринг...
"Илҳом" клубининг бу галги машғулотида катта шахсларнинг адабий эътиқоди қандай бўлганлиги, устоз шогирдлик анъанаси, ҳар бир киши масъулият юкини ҳис қилиши кераклиги, инсоннинг ботиний сири ва тасаввуф, жамиятимизнинг бугунги фожеалари ва ечимлар ҳақида суҳбатлашилди.
Устоз: "Биз илмли деганда жуда тор маънода тушуниб қолганмиз. Аслида илмли сўзига муносиб бўлишимиз учун камида ҳаётнинг 50 қиррасидан чуқур бохабар бўлишимиз керак"лигини айтдилар. Уларни изоҳладилар. Шундай англаш йўлида ҳаммамизни собит қилсин. Охирида олган дуойим эса қалбга яна бир улкан файз бўлди. Раҳмат :)
Лобар Бердиева
https://t.center/Ilhomadabiyoti