Марказий банк ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистондаги юридик ва жисмоний шахсларнинг умумий қарздорлиги 515 триллион 640 миллиард сўмдан ошган. Бу — 40,1 миллиард доллар дегани.
Ҳа, халқимиз ёппасига кредитга қул бўляпти. Яхши ният билан уй-жой олиш, машина хирид қилиш учун олган кредит фоизларининг юқорилиги кўпчиликни кафангадога айлантирмоқда.
Бош прокуратура расмий баёнотида Қибрай туманида содир этилган суиқасд ишида илк бор Алламжонов номи тилга олинди. Шу пайтгача фақат ҳайдовчига уруғ берилган бўлса, бу гал унинг лавозими ҳам кўрсатилган.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади.
Ўтказилган тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Қидирувда бўлган айбланувчи К.С.нинг Қозоғистон Республикасида яширинган манзили аниқланиб, унинг иштирокида тергов ҳаракатлари олиб борилди. Шунингдек, қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Жанубий Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.
– бошқа улгуржи ташкилотларга 244 497 сўм/Гкал (ҚҚСсиз), аввал 212 606 сўм/Гкал эди.
Бу 2024-2025 йил иситиш мавсуми бошланмасдан туриб, “отопление” нархи икки марта кўтарилди, дегани. Чунки нарх шу йилнинг 2 апрелида оширилган эди. Ҳайрон қоласан, "VEOLIA ENERGY TASHKENT" фақат нархни кўтариш билан шуғулланадими?!
Нарх ошаётганига яраша сифат яхшиланадими? Белгиланган меъёрдаги иссиқлик бериладими? Бу жараёнда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоясида турадиган ташкилотлар масъулиятроқ бўлиши керак.
Мактаб дарсликлари ижараси қайта жорий қилиш қилиниши режалаштирилмоқда. Бюджетномада келтирилишича, ота-оналар масъулиятини ошириш учун эски тажрибага қайтиляпти.
"Дарсликлар ва машқ дафтарларининг тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан чоп этилиши ота-оналар масъулияти пасайиб кетиши ва дарсликларга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини келтириб чиқармоқда", дейилади Бюджетномада.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди.
Одатдагидек, ЎзЛиДеП лидерликни қўлдан бой бермаган. Қонунчилик палатасидаги 150 та депутатлик ўрнидан 64 таси унга тегишли бўлди.
Қолган партияларнинг натижалари эса қўйидагича: Миллий тикланиш — 29 та (15+14); Адолат СДП — 21 та (9+12); ХДП — 20 та (7+13); Экопартия — 16 та (6+10).
Бойсундаги газ конидаги иккинчи аварияда 4 киши ҳалок бўлди
Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида сешанба, 17 сентябрь куни тўрт киши ҳалок бўлди. Бу маълумотни Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов тасдиқлади.
Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган.
Президент Шавкат Мирзиёевга ҳодиса содир бўлиши биланоқ хабар берилган. У тегишли топшириқлар бериб, реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот олмоқда.
Ҳодиса содир бўлган жойга масъул вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари етиб борган. Маҳаллий тузилмаларга авария оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун хорижий мутахассислар жалб қилинган.
Мусиқа мактаблари учун ўзбек тилидаги дарсликлар қачон яратилади?
Фарзандлари мусиқа мактабида ўқийдиганлар бунинг нима эканини яхши билади. Масалан, менинг 3 нафар фарзандим мусиқа мактабида ўқийди. Бири вокалда, иккитаси фортепиано бўлимида.
Ўқув йили бошланиши билан ҳар бир мутахассисликдан дарслик, нота, вокализларни рус сайтларидан қидириб, чиқариб болалар қўлига тутқазамиз.
Ҳайрон қоламан, наҳотки шунча йиллар давомида мусиқа мактаблари учун ўзбек моделидаги, ўзбек тилидаги, муҳими, ўзбек мусиқалари асосидаги дарсликлар ишлаб чиқишнинг иложи бўлмаса?! Ёки тепадагилар буни муҳим деб ҳисоблашмайдими?
Мусиқа деб яна неча авлод фақат собиқ иттифоқ давридаги қўшиқлар матни ва куйларини ўрганади?