Бойсундаги газ конидаги иккинчи аварияда 4 киши ҳалок бўлди
Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида сешанба, 17 сентябрь куни тўрт киши ҳалок бўлди. Бу маълумотни Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов
тасдиқлади.
Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган.
Президент Шавкат Мирзиёевга ҳодиса содир бўлиши биланоқ хабар берилган. У тегишли топшириқлар бериб, реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот олмоқда.
Ҳодиса содир бўлган жойга масъул вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари етиб борган. Маҳаллий тузилмаларга авария оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун хорижий мутахассислар жалб қилинган.
https://t.center/xolisfikr