Расмий баёнотда Алламжонов номи тилга олинди
Бош прокуратура
расмий баёнотида Қибрай туманида содир этилган суиқасд ишида илк бор Алламжонов номи тилга олинди. Шу пайтгача фақат ҳайдовчига уруғ берилган бўлса, бу гал унинг лавозими ҳам кўрсатилган.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади.
Ўтказилган тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Қидирувда бўлган а
йбланувчи К.С.нинг Қозоғистон Республикасида яширинган манзили аниқланиб, унинг иштирокида тергов ҳаракатлари олиб борилди. Шунингдек,
қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Жанубий Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.
https://t.center/xolisfikr