#Қонун_лойиҳасига_шарҳ
Рухсатномадаги ҳаракат йўналишидан четга чиқиш учун жавобгарлик белгиланмоқдаБугунги кунда транспортда юк ва йўловчи ташишларга бўлган талабни қондириш, йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, автомобиль транспортида ташиш учун белгиланган меъёрдан ортиқ юк ортилишининг олдини олиш ва транспорт соҳасида давлат назоратини таъминлаш зарурати юзага келмоқда.
Шундан келиб чиқиб, транспорт соҳасида давлат назоратини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси тайёрланиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга темир йўл транспорти ва метрополитенда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилувчи носоз қурилмадан (тахографдан) фойдаланиш, ҳайдовчининг меҳнат ва дам олиш режимини бузганлик учун жавобгарлик белгилаш масаласи киритилмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/681973Тelegram |
Facebook |
Instagram |
YouTubе