Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 27 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.
Шаҳрисабз туманининг Ғелон қишлоғи пурвиқор тоғлар бағрида жойлашган сўлим гўша ҳисобланади. Ҳудуднинг табиати йилнинг ҳамма фаслларида ҳам ажойиб ва фусункор. Шу боис қишлоқни ўраб турган тоғларда экотуризмни ривожлантириш учун юқори салоҳият ва имконият мавжуд.
"СМС орқали келган кодни айтиб юборинг, банкданмиз"
Виртуал дунёда фирибгарларнинг ҳийла-найранглари сони ортиб бормоқда. Халқимиз орасида уларнинг тузоғига осонгина тушиб қолаётган юртдошларимиз сони етарлича. Улар қандай йўллар билан инсонларнинг карталаридаги пулларни ечиб олишмоқда? Аниқлаш мақсадида юртдошларимизга микрафон тутдик!
Жадидлар аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ролини қандай баҳолаган?
Қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва муаззам бўлади. Жадид аждодларимиз оила масаласи ҳақида сўз юритар экан, хотин-қизларни жамиятнинг тенг ва ҳақиқий аъзосига айлантиришнинг бирдан-бир йўли уларнинг маънавий ва маърифий равнақ этишидадир деб ҳисоблаганлар.
Ўзбекистон-Германия: таълимдаги ҳамкорлик (+видео)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги “Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Бухорода “Малакали кадрлар тайёрлаш ва касбий таълимга халқаро таълим дастурларини жорий этиш” мавзусида форум ўтказилди.
Гулмира Очилова: Булат Солиев – биринчи ўзбек тарих профессори (+видео)
Пўлат (Бекбулат)Мажидович Солиев – биринчи ўзбек тарих профессори. У ўз асарларида совет мафкурачилари томонидан аёвсиз таҳқирланган Амир Темур шахсиятини очиб берган. Халқни ўзининг ҳақиқий тарихи билан таништириш йўлидаги ҳаракатлари ортидан тарихчи олим совет махсус хизматлари томонидан таъқибга учрайди ва қамоққа олинади. У “миллатчилик ва пантуркистик” ғояларни тарғиб қилишда айбланиб, 1938 йил 28 февралда отиб ташланади.
Отабек Назиров:“Янада кўпроқ изланиб, меҳнат қилиш кераклигини англадим!”
Ҳақиқий санъат мухлисларни маънавий жиҳатдан юксалтиради. Қалбларга ҳузур, завқ, эзгулик бағишлайди. Мусиқа санъатининг гултожи бўлмиш мақом, опера турли сохталик ва сунъийликлардан йироқлиги билан аҳамиятли. Зеро, санъатнинг ушбу жанрлари ижрочиларининг фонограмма ортидан куйлаш ва бошқа турли куракда турмас хатти-ҳаракатлар, киборлик, мусиқани ким ўзарга воситасига айлантириш каби “замонавий урф”ларни ўзига эп билмаслиги халқимиз ва кенг жамоатчиликка, мухлисларга яхши маълум. Бу жиҳатлар уларни ижодда янада улуғвор этади. Машҳур опера асарлари чинакам санъат мухлисларини ҳеч қачон бефарқ қолдирмаган.
Садир Жапаров: “Амирсой”да хизмат кўрсатиш даражаси Европаникидан кам эмас
Хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги “Амирсой” курорт мажмуасида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан норасмий учрашув ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 27 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан армия тизимида таъсис этилган Амир Темур жанговар байроғи мукофотининг бу галги танлов ғолиби Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи дея эътироф этилган эди.
Иван Яригин турнирида курашчи қизларимиз 2 та медалли бўлди
Россиянинг Красноярск шаҳрида эркин кураш бўйича Иван Яригин хотирасига бағишланган XXXVI халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та медалга сазовор бўлди.
Мигрантларни қуваётган Трамп ва ҲАМАСнинг исроилликларни озод қилиши
Дунё сиёсат майдони кейинги 4 йилда зерикарли ва сокин бўлмаслигига кафолат бор чунки ўтаётган ҳафта Трамп Америка Қўшма Штатларининг 47-президенти сифатида қасамёд қилди ва Оқ уйда иш бошлади. У минбарда нутқ ирод қилар экан, Американинг олтин даври бошланаётганини таъкидлади. Маросимда мамлакатнинг собиқ президентлари кичик Буш, Билл Клинтон, Барак Обама ва ҳокимиятни топширган Байден иштирок этди. Шунингдек, Трампнинг миллиардерлардан ташкил топган тадбиркор дўстлари ҳам кўриниш берди.
Халқаро олимпиада совриндорлари тантанали кутиб олинди
Жорий йилнинг 18-19 январь кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган “СЕАМО-Х 2025” олимпиадасининг финал босқичида 200 дан зиёд давлат қатнашчилари қаторида мамлакатимиздан 54 нафар ўғил-қиз иштирок этди. Делегациямиз вакилларининг 27 нафарини сурхондарёлик ёшлар ташкил этиб, улар олимпиадада фахрли ўринларни қўлга киритди.