Маҳалла осойишталигига хизмат қиладиган қарор халқаро экспертлар эътиборида
Маҳалла аҳолини ҳамжиҳат қиладиган, меҳр-оқибатни ўргатадиган маскан. Бу ерда халқнинг миллий урф-одат ва анъаналари ривожланади. Халқаро экспертлар маҳаллани мамлакат ривожида муҳим аҳамиятга эга, дунёда ўхшаши йўқ институт дея эътироф этишади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Call-center”ларда сунъий интеллектни жорий қилади (+видео)
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан соҳада рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар: мавжуд муаммолар ва келгуси режалар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Ҳафтанинг қанчалик самарали ва унумдор ўтишини таъминлашда дам олиш кунларини нечоғлик мазмунли ўтказиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ходимларнинг касбий фаолиятидаги ижобий кўрсаткичларини янада ошириш ва бўш вақтини мазмунли ўтказишни таъминлаш мақсадида “Ўзмиллийбанк”АЖ жамоаси пойтахтимиз театрларида янги премьералар ва спектакллар намойишларида бўлишди. Ўтган ҳафтада Банк ходимлари Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театрида Aлександр Беляевнинг “Человек Амфибия” фантастик романи асосида яратилган «Aмфибия одам» номли фантастик саргузашт мусиқий асарининг премьерасини томоша қилишди.
Трамп сайланиши Ўзбекистон иқтисодиётига таъсир этадими? (+видео)
АҚШни Ўзбекистондан бир неча минг километр масофа ажратиб турсада, глобал савдо алоқалари туфайли ушбу мамлакатда содир бўладиган воқеалар, сиёсий жараёнлар дунё давлатларига, шу жумладан юртимиз иқтисодиётига ҳам таъсир этмай қолмайди. Айнан, бу таъсир қайси соҳалар кесимида, қайси йўналишлар ҳиссасига тўғри келишини иқтисодий таҳлилчилар турлича башорат қилишмоқда.
Санкт-Петербургдаги дунёга машҳур Эрмитаж музейида Амир Темур даврига оид оғирлиги 11,2 тонна бўлган битиктош сақланмоқда. Мазкур ёдгорлик 1937 йилда Марказий Қозоғистоннинг Улуғтоғ ҳудудидан топилган. Битиктошда Соҳибқироннинг Дашти Қипчоққа юриши ҳақида ёзув қолдирилган. Унда Темурнинг 1391 йилда Тўхтамишхонга қарши 200 минг аскар билан қилган юриши ҳақида хотира қолдирилган.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 январь куни ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилги режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон Президенти Европа Кенгаши раҳбари билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 23 январь куни Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта билан бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.