Times.uz

Channel
Logo of the Telegram channel Times.uz
@times_officialuzPromote
32.35K
subscribers
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot
Тиллақатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди.

© “Миллий тикланиш” демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров баёноти
Банкир бўлай десанг, “танка”нинг каттароғидан топиш керак, шекилли.

1-кейс. МY5 канали мухбири Рухсора Ғофурова Жиззахдаги банк ходимасининг фирибгарлиги юзасидан материал тайёрлаган. Журналистик суриштирув жараёнида банк ходимасининг фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, ўзлаштиргани тилга олинади. Қонунчиликка кўра, ОАВ матераилларида берилган хабар асосида бундай вазиятда жиноят иши қўзғатилиши керак. Бироқ банк ходимасининг аризасига кўра Рухсора Ғофурованинг ўзига нисбатан маъмурий иш қўзғатилган.
“Эмишки, журналист банк ходимасининг шаън ва қадр-қимматини камситибди ҳамда унинг жинояти ҳақида хабар бериб, қонунбузарлик содир этибди. Ҳужжатлардан кўринишича, банк ходимасининг ўзга шахслар номига олинган кредитининг бир қисмини унинг эри — Олий суд судяси Шарофиддин Болиев ўз пластик картаси орқали тўлаб келган. Судя бу қонунбузарликдан хабардор бўлган ва қонунбузар аёлини ҳимоя қилган. Катта эҳтимол билан журналистга ҳужум ортида ҳам жанобнинг ўзлари турибди”, деб ёзмоқда ҳолат юзасидан инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов.

2-кейс. Буниси кичикроқ, аммо бунда ҳам ўз вазифасини бажармаганлар жазодан қочишмоқда. Миллий банкнинг ҳудудий бўлимларидан бирида муаммоли кредитларни ундириш учун ходимлардан тўрт нафари қарздорлиги бор фуқаролар билан ишлашга юборилади. Ходимлар эса иш вақтида “муаммо ўрганиш”ни яқин-атрофдаги “плейстейшн”дан бошлашган. Орадан бироз ўтиб худди шу ўйин клубига ўша банкнинг бўлим бошлиғи ўринбосари билан келиб, улар ҳам бир соатлик “ўрганиш” ўтказишади. Якунда эса ўша муаммоли кредитлар билан ишлашга чиқарилган шоввоз тўртликка рўбарў бўлишади. Бу ерда ҳокимликнинг нима алоқаси бор, дерсиз? Гап шундаки, қўлга тушган ходимлардан бирининг аввал маҳаллий ҳокимликда ишлаган қариндоши бор экан. Ҳайфсан олишини билиб, маоши кесилишидан қўрққан жиян ҳокимликдаги танишларидан фойдаланиб, ҳайфсандан қутулиб қолишга уринган.

Агар қонунлар ишламайдиган бўлса, унда жамиятда “синиқ дераза”лар ортаверади. Бунга кўп қолмагандек, чамаси.
Тезкор гидрометеорологик ахборот

2025 йил 23–27 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусовни қабул қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирлари 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ҳамда икки давлат ўртасида 2026—2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳадаги стратегик ҳамкорлик дастурини имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси 2022 йил февралидан буён Украина билан уруш олиб бормоқда. Ўша вақтда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимида бўлган Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 24-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини тан олишини, Россия томонидан мустақил давлатлар деб эътироф этилган Луганцик ва Донецик халқ республикалари тан олинмаганлигини билдирган эди.
Ўзбек футболи учун шу кунларда салмоқли ўзгаришлар юз бермоқда. Кеча ДХХнинг собиқ раиси Абдусалом Азизов ЎФА раҳбарлигини тарк этганди. Бугун эса терма жамоамиз бош мураббийси Сречко Катанец ҳам лавозимидан кетди.

Азизов масаласи асосий лавозимидан олинганидан буён кутилган масала эди. Айни дамда унинг ЎФАдаги вазифасини ўринбосари Эрматов вақтинча бажариб турибди. Аммо бу лавозим эгаларининг аввалги таркибига қарайдиган бўлсак, Эрматов учун ҳам “омонат” десак бўлади.

Словениялик собиқ мураббийимиз (ҳар тугул, яна қарори ўзгармаслиги анчайин ишончли) ўрнига эса U23ни Парижга олиб борган Тимур Кападзе келиши анчайин ишончли вариант. Бироқ ким билади дейсиз, ўзбек футболи учун ноодатий ишлар анчайин одатий.

Нима бўлганда ҳам, Хусановнинг АПЛга ўтганлиги, Азизовнинг кутилган кетиши ва “онлайн-мураббий” Катанецнинг ўз ихтиёрига кўра лавозимини тарк этганини ижобий янгиликлар деб баҳоласак бўлади. Соғайиб кетинг, жаноб Катанец.
"Сизнинг биринчи Президентлик даврингизда Ўзбекистон-АҚШ ўртасида янги даврдаги стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганини ва кўп қиррали алоқаларимиз юқори босқичга кўтарилганини таъкидлаб ўтишни истар эдим...”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Дональд Трампнинг янги муддатдаги фаолияти давомида АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, глобал миқёсдаги ўрни ва аҳамияти янада ортишига ишонч билдирди.
Энди айбга иқрор бўлиш ягона далил бўла олмайди

Депутатлар қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс суд ҳукми қонуний кучга кириб, унинг айби ошкора суд муҳокамаси орқали исботланмагунча, айбсиз деб ҳисобланади.
Ўзбекистонда камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилиниши режалаштирилган.

Бу ваучерлар бошига ҳам камбағалликдаги фуқароларга тарқатилган тикув машиналари ёки товуқларнинг куни тушмасмикан?
Yandex Eats хизматида 50% чегирма

Yandex Eats билан дастурхонингизга таом танлаш жуда осон! Биринчи буюртмага чегирма.

Реклама
«Ҳусановга жуда кўп жамоалар қизиқиш билдиришди. «Реал» ёки «ПСЖ»дан ташқари Англиянинг нақ 12та жамоаси уни ўз сафида кўришни истади. Аммо, Абдуқодир ва унинг отаси «Манчестер Сити»га ўтишни хоҳлади. Улар айнан Пеп Гвардиола қўл остида янада тезроқ ва яхшироқ ўсишга эришиш мумкинлигини инобатга олиб, бу қарорга келишди. Яъни, биз дунёнинг энг кучли мураббийини танладик. Футболчи дунёнинг энг зўр мураббийи қўл остида шуғулланса янада тезроқ ўсишга эришади ва янада юқори чўққиларни забт этиши мумкин бўлади. Танловда энг муҳим принципимиз айнан шу бўлди»
Абдуқодир Ҳусановнинг агенти Гайрат Хасбиуллин Gazеtа.uz нашрига берган интервюсида Абдуқодир Ҳусанов нима учун айнан «Сити»га ўтгани ҳақида айтиб берди
Times.uz
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига яна бир банк соҳасидаги мутахассис ўринбосар бўлиб келмоқда Хабардарга кўра, Алишер Акмалович Муратов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимига тайинланган. У бунга қадар “Бизнесни ривожлантириш…
Марат Жураев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача Жураев Президент Администрацияси масъул ходими сифатида ишлаб келганди.
Сиз тасвирларда кўраётган биринчи сурат Туркманистонда жойлашган “Жаҳаннам дарвозаси” деб номланувчи кратер. У ярим асрдан ортиқ вақт давомида шу ҳолда ёниб келмоқда.

Иккинчи медиаматериалда эса “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конининг бугунги аҳволи экан.
Самарқандда мактаб ўқувчиси пиёдани уриб юборди, Навоийда эса 16 ёшли бола инспекторни машинада уриб юборди - иккала ҳодиса ўлим билан тугаган

Самарқандда 10 синф ўқувчиси рухсатcиз олган автомобил билан пиёдани уриб юборди. Ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисаси Самарқанддаги Садриддин Айний кўчасида содир бўлган. Пиёда халок бўлди.

Навоийда эса инспектор 16 ёшли бола бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

2008 йилда туғилган бола отасига тегишли бўлган Kia Sonet машинасини тунги вақтда Навоий шаҳри ҳудудида давлат рақамисиз, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан бошқариб юрган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган инспектор уни тўхтатмоқчи бўлганида, бола ходимни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Инспектор Жасуржон Муҳаммадов 1993 йилда туғилган, 2 фарзанднинг отаси бўлган. У ички ишлар органлари тизимида 2017 йилдан буён ишлаб келган.
2024 йилда 64 259 нафар ўзбекистонлик Грузияга борди.
Грузия Миллий туризм маъмурияти статистика маълумотига кўра, 2024 йилда мамлакатга 5 091 732 халқаро туристик ташриф амалга оширилди — бу 2023 йилга нисбатан 9% кўп ва пандемиягача бўлган 2019 йил кўрсаткичидан 0,2% юқори. Шулардан 64 000 дан ортиғи Ўзбекистон фуқароси бўлди
Малайзиянинг Five Petroleum компанияси Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуришни режалаштирмоқда.
TikTok иловаси АҚШ фойдаланувчилари учун ишлашни тўхтатди, шунингдек у АҚШ ҳудудидаги App Store’дан ҳам йўқолди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily