View in Telegram
Электромобиллар импорти учун навбатдаги сунъий тўсиқ кўтарилмоқда Якка тартибда ёки хусусий тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган электромобиллар учун Электромагнит мослашувчанлик текшируви ҳам айнан шу мақсадга хизмат қилади. Олигархия ва монополистлар боқувидаги ўзбек амалдорлари ҳечам уялмасдан ўзларининг патронлари фойдасига янги ва янги нотариф чекловларини ўйлаб топишда давом этишмоқда. Эсингиздами, Ўзбекистондаги энг катта имтиёзхўр электромобиллар импорти учун бож киритиб беришни сўрашгани? Ҳаммаси шунга қараб кетмоқда. Техник тартибга солиш агентлиги деб номланган лаббайчилар бутун йил давомида фақат олигархлар ва монополистлар фойдасига бозорни ёпиб бериш йўлида жавлон уришди. Келаси йил ҳам улар фаолликни секинлаштиришмоқчи эмас. Мана энди электромагнит мослашувчанлик талабини киритиб беришса, хусусий моккилар ва ўзи электромобиль импорт қилиб олиб келаётганлар яна қўшимча 400-500 долларгача харажат қилишига мажбур бўлади дегани. Хусусий тадбиркорлар Ўзбекистон ҳукумати сунъий равишда яратган ва яратаётган мингта чиғириқдан ўтиб, олиб келаётган электромобиль BYD расмий дилери таклиф этаётганидан ўртача 3000 доллар арзонроқ чиқаётгани олигархлар ва уларнинг ҳукуматдаги дўстларига ҳеч тинчлик бераётгани йўқ. Аввалроқ, электромобиллар аккумуляторлари учун утилизация йиғими жорий этиш чақириғи анграган эди (BYD Uzbekistan Factory ва BYD Central Asia камида 2 йил давомида божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинган). Бензин, метан ва пропан сунъий тақчиллиги ва монолистлар/олигархлар тил бириктириши оқибати ўлароқ қимматлигидан безиб электромобиллар танловини маъқул деб билаётган ўзбекистонликларни қўллаб-қувватлаш ўрнига янги ва янги тўсиқларни қўяяётган ўзбек амалдорлари ким учун дўстлигини аниқ айтиш қийин. Лекин бир нарса аниқ: уларни том маънодаги энергосамарадорлик ва Ўзбекистоннинг ёппасига электромобиллаштирилиши заррача қизиқтирмайди.
Telegram Center
Telegram Center
Channel