View in Telegram
Монополия томон навбатдаги юриш: электромобиллар нархи яна ошиши кутилмоқда Электромобиллар бозорида монополия яратаётган масъул ташкилотлар хусусий тадбиркорлар олиб кирадиган машиналар учун яна бир янги тартибни жорий қилишмоқда. Эндиликда электромобилларни ўз номига олиб кирмоқчи бўлганлар ёки расмий дилер бўлмаган хусусий тадбиркорлар мувофиқлик сертификати олиш жараёнида машинанинг электромагнит мослашувчанлиги (Electromagnetic compatibility, EMC) бўйича ҳам текширувдан ўтказишига тўғри келади. Электромагнит мослашувчанлик — бу автомобилларнинг электромагнит муҳитида мақбул тарзда ишлаш қобилияти. Бу тушунча электр энергиясининг кераксиз электромагнит тўлқинларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ва қабул қилишни чегаралаш орқали уларнинг бошқа қурилмаларга таъсирини камайтиришга қаратилган. EMC’нинг асосий мақсади турли қурилмаларнинг умумий электромагнит муҳитда тўғри ишлашига эришишдан иборат. Yashil Tulpor манбалари берган хабарга кўра, бу текширув учун ҳам алоҳида тўлов жорий қилинади. Бунинг оқибатида электромобилни Ўзбекистонда расмий рўйхатдан ўтказишнинг умумий харажати яна ошади. Вазиятдан хабардорлар бу тахминан 400-500 долларгача эквивалентдаги сумма бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Олдинроқ, биз электромобил батареялари учун утилизация йиғими жорий қилинаётгани ҳақида хабар бергандик. @yashiltulpor
Telegram Center
Telegram Center
Channel