Сен сўлиб, мен яшнаб, тўлишимга боқ. Сенсиз топганимдан кўпроқ йўқотдим, Сен мени юпатдинг, сени йиғлатдим, Сен мени яратдинг, сени тугатдим. Уялмай она деб келишимга боқ.
1968 йилда бир киши вафот этди. Дафн маросимидан кўп ўтмай, бева аёл ўлимидан олдин эрининг ютуқли лотерея сотиб олганини эслайди. Аммо у чиптани ўзи тополмайди ва кейин эри билетларни кўмилган костюмининг ички чўнтагида қолиб кетгани эсига тушиб қолади. Оила нуфузли бўлганлиги сабабли, аёл тезда жасадни қазиб олишга муваффақ бўлади. Тобутни очганида эса 😱👇
Унинг бошига иш тушди. Хотини оғир дардга чалиниб, катта қарзга ботди. Лекин дард шу билан чекинмади. Олдинда яна кимё муолажалари турарди. Олаётган маоши рўзғорни тебратишга зўрға етади, бу ёқда дори-дармон дегандай... Ҳаётда шундай вазиятлар бўлар эканки, нима қилишингни, қай деворга бошингни уришингни билмас экансан. Гўёки бутун дунё сендан юз ўгиргандай... У хотинининг эртага бўладиган муолажасига қаердан пул топишни ўйлайвериб, боши оғриб кетди... Нима қилсин, кимдан яна қарз сўрасин? Аввалги қарздорлар эшигига қарзни сўраб кела бошлашди. Бу ерда эса... У иложсизликдан “дод” деб бақиргиси келарди-ю, янаям ўзини тутиб турарди. Ўйлаб-ўйлаб охири бадавлат қариндоши – амакисининг ўғлидан ёрдам сўрашга аҳд қилди. Амакиваччаси ҳаммага ёрдам беради, лекин унинг бир ёмон одати бор эди. Пул беришдан аввал қарз олувчини обдон ерга уради, дунёдаги энг ҳақоратли сўзлар билан камситади, мазах қилиб кулади, хуллас устидан мағзавани ағдариб, лойларга ботириб, ҳаммага овоза қилиб, кейин пул беради. Лекин у ҳозирда ноилож эди... У йўлда кетаётиб ёнидан ўтиб кетган машинанинг тўхтаб, орқага юраётганини кўрди. “Жудаям ҳайбатли машина-да Ланд крузер”. Шу пайт машина олдида тўхтади ва унинг рулида акаси ўтирган экан. Акаси уни уйига олиб кетди, йўл-йўлакай ўзининг ютуқлари ҳақида гапириб кетди. Уч қаватли уйлар билан ўралган катта ҳовлисида қурилишни тугатганини, “фалон” пулга “Ланд крузер” олганини, келаси ҳафта оиласи билан дам олгани 10 кунга чет эл саёҳатига кетаётганини, эртага новвос сўйиб, худойи қилаётганини мақтаниб гапириб берди. Шундан кейингина укасидан ҳол-аҳвол сўради. Укаси оилавий шароити, рўзғорни зўрға тебратаётгани, хотини оғир касаллиги, эртага эрталабка кимёвий муолажа учун пул кераклиги, шунинг учун амакисининг ўғлидан пул сўрагани кетаётганлиги ҳақида гапириб берди. - Э, ука, нима қиласан улардан пул сўраб? Эзворадиларку устингдан кулавериб... Бир гап бўлар, юр ундан кўра қурган уйларимни томоша қил, кейин овқатланамиз... Шу куни акаси уни кечгача уйида олиб ўтирди. Укаси ҳам ноиложликдан пул илинжида чидаб ўтирди. Лекин хайрлашар чоғи акаси пул ҳақида оғиз очмагач, секин ўзи сўради. - Ука, ҳали айтдимку, келаси ҳафта 10 кунга оилавий чет элга дам олгани кетаётибмиз. Ўзи 10000 доллар нима бўлади, ҳеч нарсага етмайдику, деб кимдандир қарз олмоқчи бўлиб турибман. Бунинг устига жиянингга “ўқишга кирсанг “Малибу” олиб бераман”, - деб лавз қилганман, у ҳам ўқишга кирди, энди ваъдани бажаришим керак. Ўзи биласанку, сани жудаям яхши кўраман, жиянларим ҳам зўр, келинга гап йўқ. Сандака меҳрибон ука ҳеч кимда йўқ. Лекин ўзимга ҳам етмаяпти, агар пулим бўлганида жоним билан берган бўлардим... У акасининг олдидан бўшашиб чиқди. Шунча олиб ўтириб, кунни тун қилиб, энг асосийси йўлдан қолдириб, пул бермай жўнатаяпти... Ахир эртага эрталабга хотинининг кимё муолажалари учун пул жудаям зарурку. У шу ўй-ҳаёллар билан кеч бўлса ҳам амакиваччасининг уйи томон йўл олди... “Майли пул беришдан аввал обдон ерга урсалар ҳам, дунёдаги энг ҳақоратли сўзлар билан камситсалар ҳам, мазах қилиб кулсалар ҳам, хуллас устимдан мағзавани ағдариб, лойларга ботириб, ҳаммага овоза қилсалар ҳам, барибир шундан кейин пул берадиларку. Оилам тузалиб кетса бўлди. Ҳаммасига чидайман. Акамга ўхшаб бойлиги билан мақтаниб, пул бермагандан кўра, ерга уриб бўлса ҳам пул берса бўлгани... У амакиваччасининг уйига етиб келди ва дарвоза қўнғироғининг тугмасини босди... Дарвозани амакиваччасининг ўзи очди. У йиғлаб юборишдан зўрға ўзини тийиб, бор гапни айтди-қўйди. Энг қизиғи, амакиваччасини бир оғиз сўз ҳам демади. Индамай ичкарига кириб, керагидан ортиқча пул олиб чиқди ва “Қачон ва қанча пул керак бўлса уялмасдан келавер, жиян” дея пулни қўлига тутқазди...
✔️ Зарарсиз озмоқчимисиз? «AMPLI 5» кўп функциялик браслет - озиш учун, қорин, бўкса, қўл, оёқдаги ёғларни эритишга ёрдам беради.
☘️ Организмнинг умумий аҳволини яхшилаш ва ишчанлигини оширишда ёрдам беради. ☘️ Иммунитетни ошириб, жисмоний ва ақлий қобилиятни яхшилаш, ☘️ Чарчоқ ва ҳолсизликни камайтириш, ☘️ Бўғим ва бош оғриқларини қолдириш,
Шариатнинг асосий мақсадларидан бири ҳаромга олиб борувчи барча эшикларни тўсмоқликдир. Аёлнинг бегона эркак билан гаплашиши, уларнинг бир бирига хат ёзиши, ўзаро дўстона муносабатда бўлиши агарчи аввалида бу ишни шайтон уларга зийнатлаб, ҳаромдан пок, ёмон ниятда эмаску, деб кўрсатса ҳам, аслида бу ишлар ҳаромга олиб борувчи энг катта воситалар ҳисобланади. Чунки эркак билан аёл ўртасидаги яхши ният билан бошланган қанчадан-қанча муносабатлар аянчли якун топганига гувоҳ бўлганмиз.
Шунинг учун фуқаҳолар аёлнинг бегона эркак билан гаплашишига зарурий ҳожат бўлгандагина рухсат берганлар. Масалан: савдо-сотиқ каби молиявий муомалалар, аёлнинг олим кишидан шаръий масала сўраши ёки аёл олима бўлса, ундан эркак кишининг шаръий масала сўраши ва шу каби эркак билан аёлнинг сўзлашиши зарур бўлган ўринларда рухсат берилган.
Ҳанафий Аллома Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Исмоил Тоҳтовий раҳматуллоҳи алайҳ Мароқий ал-фалаҳга ёзган ҳошиясида Абу Аббос ал-Қуртубийдан нақл қилиб қуйидаги матнни келтирган: “Биз зарурат тақозо қилган пайтда бегона эркакларни аёллар билан гаплашишини жоиз деймиз. Лекин овозини кўтариши, гапни чўзиши, майин овозда гапириши ва юзланиб гапиришини жоиз демаймиз. Чунки бунда эркакларнинг уларга моил бўлиши, уларга нисбатан шаҳватнинг уйғониши бордир”. Моликийлар ибодатлар фиқҳи бобида Расулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васалламнинг аёллари саҳобалар билан гаплашгани ва саҳобаларнинг улардан дин аҳкомларини ўрганганини далил қилиб номаҳрам билан гаплашишни жоиз дейдилар. Улар бундан илм талабида таълим олиш ва таълим беришнинг жоизлигини олганлар.
Шофеийлардан Имом Ғаззолий зарурат бўлганда номаҳрам билан гаплашиш жоизлигига саҳобалар замонасида аёлларнинг эркаклардан фатво сўрашда, савол сўрашда ва маслаҳат каби нарсаларда гаплашганини далил қилиб келтиради.
Жумҳур тўрт мазҳаб уламоларининг қавлига кўра агар фитнадан омонда бўлинса, аёл кишининг овози аврат ҳисобланмайди. Лекин фитна хавфи бўлса, аёл кишининг овозини эшитиш мумкин эмас. Бунда ҳатто Қуръон тиловати бўлса ҳам мумкин эмасдир.
Суҳбатлашиб туришни ният қилиб бегона аёлни бирор вазифага қабул қилишни уламоларимиз ҳаром деганлар.
Зарурат ўринларда эркак киши билан аёлнинг гаплашиши жоизлигига қуйидаги оят далил бўлади:
Эй Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин. Гапирганда яхши гапни гапиринглар. (Аҳзоб,32)
Бу оятда аёлнинг бегона эркак билан гаплашиши жоизлигида икки шарт қўйилган:
#Иккинчи: гапирадиган гапи фақат зарурий маъруф гап бўлиши
Мазкур оятдаги хитоб Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васалламнинг аёлларига бўляпти. Улардан эркаклар билан гаплашганда ушбу оятнинг буйруғига бўйсуниш талаб қилинмоқда. Аслида у жамият, яъни, саҳобаи киромлардан ташкил топган жамият энг пок, энг соф, энг иффатли жамият эди. Демак булардан бошқаларнинг бу оятнинг кўрсатмасига эътибор қаратиши ва амал қилиши авлороқдир. Улар пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи васалламнинг аёллари бўлгани учун мўминларнинг оналари ҳисобланади. Ақлан олиб қарасак, уларга бировнинг таъмаси бўлмайди. Уларгаки ушбу буйруқ бўлганидан кейин, ахлоқий таназзулга учраган бугунги кунда биз учун бу оятга амал қилиш янада муҳимроқдир.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, фуқаҳоларнинг мазкур сўзларига кўра зарурий ҳолатда аёлнинг бегона эркак билан гаплашиши жоиз бўлиши учун қуйидаги шартларга риоя қилиш лозим бўлади:
#Биринчи: Гаплашиш шаръий зарурат учун бўлиб, унда ҳожат доирасидан ортиқ гапни чўзиб, кенг мазмунда гаплашмаслиги.
#Иккинчи: Сўзида, майинлик, юмшоқлик, мулойимлик, ҳазил-мутойиба, шаъма қилиш кабилар бўлмаслиги,токи бу нарсалар шаҳватни қўзғалишига сабаб бўлмасин.
Маккада газлама сотувчининг олидида тўхтаб, кийим сотиб олмоқчи бўлдим. Тужжор тинмай мақтаб, қасам ичарди. Ундан олмадим. Бундайлардан сотиб олмаган маъқул, деб ўйладим. Бошқасидан олдим. Орадан икки йил ўтди. Яна ўша тужжорнинг олдида тўхтадим. Мақдамасди. Қасам ичмасди. Ундан: - Бир неча йил илгари сизнинг олдингизга келганмидим? - деб сўрадим. - Ҳа, - деди. - Сизни бунчалик ўзгартирган нарса нима? Мақтамаяпсиз? Қасам ичмаяпсиз? - дедим. - Менинг аёлим бор эди. Кам олиб келсам ҳам, кўп олиб келсам ҳам, оз ҳисоблар эди. Аллоҳнинг менга раҳми келди. У ўлди. Кейин бошқа аёлга уйландим. Бозорга кетмоқчи бўлганимда, кийимимни ёқасидан ушлаб: - Эй фалончининг ўғли, Аллоҳдан қўрқинг. Бизга фақат ҳалол луқма келтиринг. Оз келтирсангиз кўп деймиз. Ҳеч нима олиб келмасангиз, ип йигириб сизга ёрдам берамиз,- деди. Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ ривоятларидан
Солиҳа аёл, эркак киши учун хазина, динининг солоҳияти, ҳаётининг саодатидир.
Ўшанда унинг ёши қирқда, эрининг ёши эса йигирма бешда эди. У эрига жуда меҳрибон, уни бутун қалби ила яхши кўрар эди. Ёши катта бўлсада эрини яхши ҳис қилар эди. У турмуш ўртоғига ёши катталигини ҳис қилдирмаган. У жуда бой аёл эди. Аммо у эрига энг катта бойлиги у, яъни эри эканлигини сингдира олган эди. Агар сенга биров севги ажиб ишлар қила олади деса ишон. Ваҳий тушиши бошланди суюкли Набиййимизга. Илк бор фариштани кўриш. Бу жуда қўрқинчли эди. Бу даҳшатдан ва титроқлардан сўнг албатта кимнингдир юпанчи лозим эди. Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шижоатли амакилари Ҳамза розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар. Меҳрибон амакилари Абу Толибнинг ҳузурига бормадилар. Вафодор дўстлари Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар. Тўғри суюкли рафиқалари Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг олдига бордилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни бутун бир қўшинга тенг куч эканини билар эдилар. Ўйлаганларидек бўлди. Ҳадича розиёллоҳу анҳо у кишини ўраб қўйиб, фазилатларини эслатиб юпатиб сўнгра Варақа ибн Навфалнинг ҳузурига олиб борди. У зотнинг пайғамбар бўлганларини билгач биринчи бўлиб иймон келтирди. Бутун молини Аллоҳ ва Расули йўлида фидо қилди. Ҳадича розиёллоҳу анҳо вафот қилди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга дунё қоронғу бўлди. Аллоҳ таоло у зотни самога кўтарди гўё юпанч учун. Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилдилар, яна уйландилар. Аммо ҳеч ким Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг ўрнини боса олмади, тўлдира олмади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам олтмишга яқинлашиб қолганларида саксон ёшли кампирларга чопонларини ечиб, ерга тўшаб унга онахонларни ўтиришга таклиф қилганлари мушоҳада қилинган эди. Атрофдаги ажабланган кишиларга "булар Ҳадичанинг дугоналари" дея изоҳ берган эдилар. Бир куни уйларига бир кампир келди. Бундан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ниҳоятда шод бўлдилар, марҳаболар айтдилар. Бундан Оиша розиёллоҳу анҳо таажжубландилар. Бунга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам : "Бу Ҳадичанинг вақтида келиб турар эди", дея изоҳ берган эдилар. "Ҳадичанинг вақти". Эътибор бердингизми? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам замонни "Ҳадичанинг вақти" ила ўлчаяпдилар. Баъзан қўй сўйсалар уни бўлаклаб "Ҳадичанинг дугоналарига ҳам беринглар" дер эдилар. Анас розиёллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга бирор нарса келса "буни фалончи аёлга беринглар. У Ҳадичани яхши кўрар эди" дер эдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам фақатгина Ҳадичани эмас, Ҳадичани яхши кўрганларни ҳам яхши кўрар эдилар. Муҳаббат эркакликка нуқсондир дейдиганлар ва муҳаббатни, вафони ва эътиборни изҳор қилиш шахсиятни заифлаштиради деганлар хато қилишади. Ҳиссиётларингиздан хижолат бўлманг.Умрингиз охиригача муҳаббат билан яшанг.Дунёда ҳалол муҳаббатдан гўзалроқ ҳеч нарса йўқ. Қалби қаттиқликни эркаклик дейдиганлар хато қилишади. Эркаклик аёлига бўлган меҳр, муҳаббат,эҳтиром ва чиройли муомала билан бўлади.
ЭСЛАТМА;
ХАДИЧА ОНАМИЗ ДУНЁДА БИРИНЧИ КАЛИМА КЕЛТИРИБ МУСУЛМОН БЎЛГАН ВА БИРИНЧИ БЎЛИБ, КАЛИМА КЕЛТИРИБ БУ ЎТКИНЧИ ДУНЁНИ ТАРК ЭТГАН БЕБАХО АЁЛ ЭДИЛАР!!!