✨🌹Умр эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда...
💫Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз... 🕊 ✨Қадрдоним, яқинларингизни қадрига етинг, уларни ардоқланг ва ўзингизга ҳам қадрли бўлиш насиб қилсин...
Баҳорнинг илк ойлари эди, Чилонзор томонга йўлимиз тушиб, жума намозини “Олтинхон тўра” масжидида ўқийдиган бўлиб қолдик. Ихчамгина, шинамгина масжид экан. Маъруза қилаётган имом-хатиб бир ибратли воқеани ҳикоя қилиб бердики, каминага ғоят жиддий таъсир қилиб кўзимга уч қатрагина ёш ҳам келди. Таъсирчанлик табиатимда борлиги учун шундай бўлдимикан деган ҳаёлда ёнимдагиларга қарасам, атрофдагилар ҳам жуда мутаассир бўлиб ўтирибди.
Ҳамманинг кўнглигини юмшатган, ҳаёлимга маҳкам ўрнашиб қолган ушбу воқеани сиз азизларга ҳам илинишни ният қилиб, қоралашга журъат қилдим.
Кунларнинг бирида икки курсдош учрашиб қолди. Улар талабалик йиллари қалин дўст эди, ётоқхонада ҳам бир хонада яшаганди, талабаликнинг ғариб қозонини бирга осган, ушбу фараҳбахш даврнинг аччиқ-чучугини бирга тотган эди.
Улардан бирининг талабалик йиллари ўзига хос кийиниш услуби, ҳозирги ифодада айтганда, имижи бор эди: ҳар доим оқ куйлак, кўк шим кияр эди. Ҳозир ҳам ўша имижи ўзгармасдан оқ куйлак, қора шимда юрган эди.
– Дўстим, менинг ҳар бир дақиқам пул. Масжидларга юришга вақтим йўқ менинг. Бу ерда азбаройи сенинг ҳурматинг учун шунча вақтимни бой бериб ўтирдим. Менга телефон рақамингни бер, ора-сира вақтим бўлиб қолса, хабарлашамиз, – деди.
Ундан бундай муомалани кутмаган дўсти довдираб қолгандек бўлди. Лекин телефон рақамини айтди. Рақамни ёзиб олган дўсти унга:
– Телефонимда сенинг адашларинг жуда ҳам кўп. Шунинг учун сени “қиёматли дўстим” деб қайд этиб қўяман. Шунда сен қўнғироқ қилсанг, дарров таниб оламан, – деди.
Шу билан улар ресторандан чиқиб хайрлашиб ўз йўлларида кетишди. Орадан уч-тўрт кун ўтиб, улардан бирига қўнғироқ бўлди. Қараса, дўстининг рақами. Телефонни очиб:
– Дўстим!.. – деган эди ҳамки, у ёқдан:
– Дўстингиз сизни пешинда фалон масжидда кутади, – деган овоз бўлди.
– Хўп, – деди-ю, нега бировга телефон қилдиради, ғалати одатлари бор-да унинг деб ўйланиб қўйди. Кейин пешиндан чиқиб уйга келармиз балки, деган ҳаёлда болаларига озгина тайёргарлик кўриб, ихчамгина дастурхон тузаб қўйишни тайинлаб масжидга жўнади.
Масжидга яқинлашганда жаноза ўқишга олиб келинган бир тобутга кўзи тушди. Негадир тобутга кўк тасма боғлаб қўйилган эди. Юраги шув этиб кетди, “Аллоҳ асрасин!” дея кўксига туфлаб қўйди.
Ичкарига кирди, кўз қири билан дўстини қидирди, топа олмади. Намоз ўқилгандан сўнг имом-хатиб “салоти жаноза” деди. Одамлар саф торта бошлади. У тобутнинг тўғрисида турган эди. Юраги ҳаприқиб, бесаранжом бўлди. Тобутга боғланган кўк тасма унга мусибатдан хабар бергандек бўлиб, даҳшатга солаётган эди. Масжид ичида одобсизлик бўлса ҳам дўстига қўнғироқ қилди. Телефонни биров олди. У:
– Дўстим, қаердасан? – деб сўради.
У ёқдан:
– Дўстингиз қаршингизда, тобутда, – деган жавоб бўлди. Бу овоз унга ҳам телефондан, ҳам ташқаридан келаётгандек туйилди. Чап тарафига ўгирилиб қараса, ёнидаги одам жавоб бераётган экан. Ўша киши телефонни дарҳол ўчириб чўнтагига солди-да,
– Марҳумнинг телефонига “қиёматли дўстим” деб ёзилган экан. Шунинг учун биринчи бўлиб сизга хабар қилдим, – деб шивирлади.
Азиз юртдош! Вақтимиз борми, йўқми; истаймизми, истамаймизми, Аллоҳнинг уйига барибир келамиз. Аммо ушбу даргоҳга одамлар кўтариб келмасидан ўз оёғимиз билан келайлик. Вақтнинг Эгасидан уни баракали, фойдали, мазмунли қилиб беришини сўраб дуолар қилайлик, истиғфорлар айтайлик, гуноҳларимизни кечиришини сўраб илтижолар қилайлик! Шоядки, меҳрибон Парвардигоримиз гуноҳларимизни мағфират қилса... 📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
Ҳикоя қилишларича, бир аёл тушида бир одамни заҳарли илон чақиб, ўлдирганини кўрди. Бу туш аёлни жуда қўрқитди. Тонг отгач, аёл ўша тушида кўрган одамнинг уйига бориб, кўрган тушини унинг ўзига айтиб берди. Ундан эҳтиёт бўлишни, хушёрроқ бўлиб юришни илтимос қилди. Аёл кетгач, халиги одам Аллоҳ учун иккита қўй сўйиб, садақа қилишни назр қилди. Шояд, ўша сўйган қўйлари сабабли халиги қўрқинчли тушнинг хатаридан саломат бўлса. Ўша куни кечга яқин иккита қўйни сўйиб, қўшнилар ва қариндошларни уйига чақирди. Улар учун шоҳона зиёфат уюштирди. Ҳамма гўштни тарқатиб, ўзида қўйнинг биргина оёғи қолди. Қалбини тўлдирган қўрқув, тинчини бузган безовталик сабабли ўзи хали таом ва гўштдан тотиб кўрмаган эди. Бояги оёқни нонга ўради-да, ейиш учун энди оғзига олиб келган ҳам эди, бир қари кампир қўшниси эсига тушиб қолди. У заифлиги ва қарилиги туфайли зиёфатга кела олмаган эди. Бояги киши ўзини маломат қилиб: “Сен у кампирни эсдан чиқарибсан. Мана шу оёқ унинг насибаси бўлади” деди-да, тезда ўша кампирнинг уйига чопди. Бориб, қуй оёғини кампирга тутқазди ва бундан бошқа гўшт қолмаганини айтиб, узр сўради. Қария аёл бундан жуда севинди ва гўштни еб, суягини ташқарига улоқтирди. Ўша кечаси халиги оёқ суягидан келаётган ёқимли ҳидга бир илон судралиб келди ва суякда қолган гўшт қолдиқларини ея бошлади. Бир пайт суякнинг бир учли жойи илоннинг бўғзига тиқилиб қолди. Ҳар қанча уринса ҳам илон ундан қутула олмади. Унинг барча уринишлари бесамар кетди. Суяк унинг томоғига санчилиб қолган эди. Эртаси куни тонг отгач, халиги одамнинг ўғиллари уйларининг орқасида бир нарсанинг ҳаракат қилганини ва шитир-шитир қилган овозини эшитдилар. Оталарига бунинг хабарини етказдилар. Бояги киши дарҳол воқеанинг тафсилотини билиш учун уйининг орқа тарафига ўтди. Қараса, бир илон ерда типирчилаб ётибди, оғзида эса тиқилган суяк. Дарров уни ўлдирди ва ундан қутқаргани учун Аллоҳга ҳамду санолар айтди. Уйига кириб, оиласига бўлган воқеани гапириб берди. Кейин кўчага чиқиб, қўни-қўшниларига ҳам ўша ҳодисани сўзлаб берди. Бу қисса тилдан тилга кўчиб, мана бугунги кунгача етиб келди.
Одамлар бу қиссадан қуйидаги мақолни пайдо қилишган: “Луқманинг кўплиги балони қайтаради”. Яъни кўп садақа қилиш, кишиларга кўп таом улашиш сендан балоларни даф қилади.
Сен сўлиб, мен яшнаб, тўлишимга боқ. Сенсиз топганимдан кўпроқ йўқотдим, Сен мени юпатдинг, сени йиғлатдим, Сен мени яратдинг, сени тугатдим. Уялмай она деб келишимга боқ.
1968 йилда бир киши вафот этди. Дафн маросимидан кўп ўтмай, бева аёл ўлимидан олдин эрининг ютуқли лотерея сотиб олганини эслайди. Аммо у чиптани ўзи тополмайди ва кейин эри билетларни кўмилган костюмининг ички чўнтагида қолиб кетгани эсига тушиб қолади. Оила нуфузли бўлганлиги сабабли, аёл тезда жасадни қазиб олишга муваффақ бўлади. Тобутни очганида эса 😱👇
Унинг бошига иш тушди. Хотини оғир дардга чалиниб, катта қарзга ботди. Лекин дард шу билан чекинмади. Олдинда яна кимё муолажалари турарди. Олаётган маоши рўзғорни тебратишга зўрға етади, бу ёқда дори-дармон дегандай... Ҳаётда шундай вазиятлар бўлар эканки, нима қилишингни, қай деворга бошингни уришингни билмас экансан. Гўёки бутун дунё сендан юз ўгиргандай... У хотинининг эртага бўладиган муолажасига қаердан пул топишни ўйлайвериб, боши оғриб кетди... Нима қилсин, кимдан яна қарз сўрасин? Аввалги қарздорлар эшигига қарзни сўраб кела бошлашди. Бу ерда эса... У иложсизликдан “дод” деб бақиргиси келарди-ю, янаям ўзини тутиб турарди. Ўйлаб-ўйлаб охири бадавлат қариндоши – амакисининг ўғлидан ёрдам сўрашга аҳд қилди. Амакиваччаси ҳаммага ёрдам беради, лекин унинг бир ёмон одати бор эди. Пул беришдан аввал қарз олувчини обдон ерга уради, дунёдаги энг ҳақоратли сўзлар билан камситади, мазах қилиб кулади, хуллас устидан мағзавани ағдариб, лойларга ботириб, ҳаммага овоза қилиб, кейин пул беради. Лекин у ҳозирда ноилож эди... У йўлда кетаётиб ёнидан ўтиб кетган машинанинг тўхтаб, орқага юраётганини кўрди. “Жудаям ҳайбатли машина-да Ланд крузер”. Шу пайт машина олдида тўхтади ва унинг рулида акаси ўтирган экан. Акаси уни уйига олиб кетди, йўл-йўлакай ўзининг ютуқлари ҳақида гапириб кетди. Уч қаватли уйлар билан ўралган катта ҳовлисида қурилишни тугатганини, “фалон” пулга “Ланд крузер” олганини, келаси ҳафта оиласи билан дам олгани 10 кунга чет эл саёҳатига кетаётганини, эртага новвос сўйиб, худойи қилаётганини мақтаниб гапириб берди. Шундан кейингина укасидан ҳол-аҳвол сўради. Укаси оилавий шароити, рўзғорни зўрға тебратаётгани, хотини оғир касаллиги, эртага эрталабка кимёвий муолажа учун пул кераклиги, шунинг учун амакисининг ўғлидан пул сўрагани кетаётганлиги ҳақида гапириб берди. - Э, ука, нима қиласан улардан пул сўраб? Эзворадиларку устингдан кулавериб... Бир гап бўлар, юр ундан кўра қурган уйларимни томоша қил, кейин овқатланамиз... Шу куни акаси уни кечгача уйида олиб ўтирди. Укаси ҳам ноиложликдан пул илинжида чидаб ўтирди. Лекин хайрлашар чоғи акаси пул ҳақида оғиз очмагач, секин ўзи сўради. - Ука, ҳали айтдимку, келаси ҳафта 10 кунга оилавий чет элга дам олгани кетаётибмиз. Ўзи 10000 доллар нима бўлади, ҳеч нарсага етмайдику, деб кимдандир қарз олмоқчи бўлиб турибман. Бунинг устига жиянингга “ўқишга кирсанг “Малибу” олиб бераман”, - деб лавз қилганман, у ҳам ўқишга кирди, энди ваъдани бажаришим керак. Ўзи биласанку, сани жудаям яхши кўраман, жиянларим ҳам зўр, келинга гап йўқ. Сандака меҳрибон ука ҳеч кимда йўқ. Лекин ўзимга ҳам етмаяпти, агар пулим бўлганида жоним билан берган бўлардим... У акасининг олдидан бўшашиб чиқди. Шунча олиб ўтириб, кунни тун қилиб, энг асосийси йўлдан қолдириб, пул бермай жўнатаяпти... Ахир эртага эрталабга хотинининг кимё муолажалари учун пул жудаям зарурку. У шу ўй-ҳаёллар билан кеч бўлса ҳам амакиваччасининг уйи томон йўл олди... “Майли пул беришдан аввал обдон ерга урсалар ҳам, дунёдаги энг ҳақоратли сўзлар билан камситсалар ҳам, мазах қилиб кулсалар ҳам, хуллас устимдан мағзавани ағдариб, лойларга ботириб, ҳаммага овоза қилсалар ҳам, барибир шундан кейин пул берадиларку. Оилам тузалиб кетса бўлди. Ҳаммасига чидайман. Акамга ўхшаб бойлиги билан мақтаниб, пул бермагандан кўра, ерга уриб бўлса ҳам пул берса бўлгани... У амакиваччасининг уйига етиб келди ва дарвоза қўнғироғининг тугмасини босди... Дарвозани амакиваччасининг ўзи очди. У йиғлаб юборишдан зўрға ўзини тийиб, бор гапни айтди-қўйди. Энг қизиғи, амакиваччасини бир оғиз сўз ҳам демади. Индамай ичкарига кириб, керагидан ортиқча пул олиб чиқди ва “Қачон ва қанча пул керак бўлса уялмасдан келавер, жиян” дея пулни қўлига тутқазди...