View in Telegram
📝ОҚИБАТСИЗ ЖИГАРДАН КЎРА... (Ҳаётий ҳикоя) Унинг бошига иш тушди. Хотини оғир дардга чалиниб, катта қарзга ботди. Лекин дард шу билан чекинмади. Олдинда яна кимё муолажалари турарди. Олаётган маоши рўзғорни тебратишга зўрға етади, бу ёқда дори-дармон дегандай... Ҳаётда шундай вазиятлар бўлар эканки, нима қилишингни, қай деворга бошингни уришингни билмас экансан. Гўёки бутун дунё сендан юз ўгиргандай... У хотинининг эртага бўладиган муолажасига қаердан пул топишни ўйлайвериб, боши оғриб кетди... Нима қилсин, кимдан яна қарз сўрасин? Аввалги қарздорлар эшигига қарзни сўраб кела бошлашди. Бу ерда эса... У иложсизликдан “дод” деб бақиргиси келарди-ю, янаям ўзини тутиб турарди. Ўйлаб-ўйлаб охири бадавлат қариндоши – амакисининг ўғлидан ёрдам сўрашга аҳд қилди. Амакиваччаси ҳаммага ёрдам беради, лекин унинг бир ёмон одати бор эди. Пул беришдан аввал қарз олувчини обдон ерга уради, дунёдаги энг ҳақоратли сўзлар билан камситади, мазах қилиб кулади, хуллас устидан мағзавани ағдариб, лойларга ботириб, ҳаммага овоза қилиб, кейин пул беради. Лекин у ҳозирда ноилож эди... У йўлда кетаётиб ёнидан ўтиб кетган машинанинг тўхтаб, орқага юраётганини кўрди. “Жудаям ҳайбатли машина-да Ланд крузер”. Шу пайт машина олдида тўхтади ва унинг рулида акаси ўтирган экан. Акаси уни уйига олиб кетди, йўл-йўлакай ўзининг ютуқлари ҳақида гапириб кетди. Уч қаватли уйлар билан ўралган катта ҳовлисида қурилишни тугатганини, “фалон” пулга “Ланд крузер” олганини, келаси ҳафта оиласи билан дам олгани 10 кунга чет эл саёҳатига кетаётганини, эртага новвос сўйиб, худойи қилаётганини мақтаниб гапириб берди. Шундан кейингина укасидан ҳол-аҳвол сўради. Укаси оилавий шароити, рўзғорни зўрға тебратаётгани, хотини оғир касаллиги, эртага эрталабка кимёвий муолажа учун пул кераклиги, шунинг учун амакисининг ўғлидан пул сўрагани кетаётганлиги ҳақида гапириб берди. - Э, ука, нима қиласан улардан пул сўраб? Эзворадиларку устингдан кулавериб... Бир гап бўлар, юр ундан кўра қурган уйларимни томоша қил, кейин овқатланамиз... Шу куни акаси уни кечгача уйида олиб ўтирди. Укаси ҳам ноиложликдан пул илинжида чидаб ўтирди. Лекин хайрлашар чоғи акаси пул ҳақида оғиз очмагач, секин ўзи сўради. - Ука, ҳали айтдимку, келаси ҳафта 10 кунга оилавий чет элга дам олгани кетаётибмиз. Ўзи 10000 доллар нима бўлади, ҳеч нарсага етмайдику, деб кимдандир қарз олмоқчи бўлиб турибман. Бунинг устига жиянингга “ўқишга кирсанг “Малибу” олиб бераман”, - деб лавз қилганман, у ҳам ўқишга кирди, энди ваъдани бажаришим керак. Ўзи биласанку, сани жудаям яхши кўраман, жиянларим ҳам зўр, келинга гап йўқ. Сандака меҳрибон ука ҳеч кимда йўқ. Лекин ўзимга ҳам етмаяпти, агар пулим бўлганида жоним билан берган бўлардим... У акасининг олдидан бўшашиб чиқди. Шунча олиб ўтириб, кунни тун қилиб, энг асосийси йўлдан қолдириб, пул бермай жўнатаяпти... Ахир эртага эрталабга хотинининг кимё муолажалари учун пул жудаям зарурку. У шу ўй-ҳаёллар билан кеч бўлса ҳам амакиваччасининг уйи томон йўл олди... “Майли пул беришдан аввал обдон ерга урсалар ҳам, дунёдаги энг ҳақоратли сўзлар билан камситсалар ҳам, мазах қилиб кулсалар ҳам, хуллас устимдан мағзавани ағдариб, лойларга ботириб, ҳаммага овоза қилсалар ҳам, барибир шундан кейин пул берадиларку. Оилам тузалиб кетса бўлди. Ҳаммасига чидайман. Акамга ўхшаб бойлиги билан мақтаниб, пул бермагандан кўра, ерга уриб бўлса ҳам пул берса бўлгани... У амакиваччасининг уйига етиб келди ва дарвоза қўнғироғининг тугмасини босди... Дарвозани амакиваччасининг ўзи очди. У йиғлаб юборишдан зўрға ўзини тийиб, бор гапни айтди-қўйди. Энг қизиғи, амакиваччасини бир оғиз сўз ҳам демади. Индамай ичкарига кириб, керагидан ортиқча пул олиб чиқди ва “Қачон ва қанча пул керак бўлса уялмасдан келавер, жиян” дея пулни қўлига тутқазди... ©️БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ. 📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily