UMID XUDOYQULOV

Channel
Logo of the Telegram channel UMID XUDOYQULOV
@siz_uchun_yozdimPromote
161
subscribers
"Кулишга ҳаққингиз бор, чунки ўч оласиз, лекин сиз ифлослик натижасида куласиз, мен тўғрилик самарасини ўраман. Сиз ифлос виждон билан ғолибсиз, мен соф виждон билан мағлубман." ©Абдулла Қодирий. “Меҳробдан чаён”
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Севгимиз ўлдими?
Бу оддий темир бўлаги. Шу ҳолида унинг қиймати 100 АҚШ доллари атрофида. Дейлик, агар бундан тақа ясашга қарор қилсангиз, унинг қиймати 250 долларгача ошади.

Агар сиз бу темирдан ниналар ясасангиз, унинг қиймати 70 000 долларгача кўтарилади.

Модомики сиз бу темирдан соат пружиналарини ишлаб чиқарсангиз, унинг қиймати 6 миллион долларгача етади.

Унутмангки, сизнинг қадр-қимматингиз ҳолатингизга эмас, ўзингиздаги энг яхши жиҳатларни қайси йўллар билан юзага чиқаришингизга боғлиқ.
Тунги фожиа: Навоийда мактаб ўқувчиси ЙПХ ходими ўлимига сабаб бўлди

Жорий йилнинг 19 январь куни тунги соат 1:45 да Навоий шаҳрида даҳшатли воқеа рўй берди. 2008 йилда туғилган, 8-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси бўлган С.М. отасига тегишли бўлган Kia Sonet машинасини тунги вақтда давлат рақамисиз, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай бошқариб юрган.

Батафсил
http://ishonch.uz/news/3313

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#сарказм

Агар сиз одамларнинг пулларини олиш учун ёлғон гапирсангиз, бу — фирибгарлик. Агар сиз одамларниниг овозларини олиш учун ёлғон гапирсангиз, бу — сиёсат.

✍️ Бернард Шоу
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар ҳар доим ҳам ёрдамингизни тўғри тушунмайди
Men yutmagunimcha o’yin tugamaydi!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Осиё" ресторанимизда қўли ширин ошпазларимиз томонидан тайёрланадиган бетакрор ва мазали таомлар Сиз азиз меҳмонларимиз учун. Ресторанимизга ташриф буюринг ва таомларимизга баҳо беринг!

Турли йиғинлар ва тадбирлар учун замонавий ва шинам “Осиё” ресторанимизга марҳамат! Бизнинг манзил: Тонг чоррахаси, Корзинка савдо мажмуаси рўпарасида.
———————————
Уникальные и вкусные блюда, приготовленные с любовью со стороны наших бесподобных поваров ждут наших гостей. Посетите наш ресторан и оцените наши блюда!
Для различных собраний и мероприятий добро пожаловать в
ресторан, “Осиё”. Наши адрес: Перекресток Тонг, перед торговым комплексом Корзинка.

+99893 438 86 07
+99893 187 55 52
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз мени...

Сиз мени шунчаки севманг илтимос,
Шунчаки кўнглимни кўтариб қўйманг.
Кулишлар, қарашлар бахона холос,
Сизни севишимдан шунчаки куйманг.

Йиғланг йиғлаганда кўзим оғрисин,
Жонимдан сизилиб оқиб чиқсин қон.
Хажр ва ғамлардан юрак овунсин,
Яна севилмоққа бўларми имкон.

Лабимга теккизинг лабларингизни,
Титрасин лабларим, титрасин танам.
Миллион йил тинглайман гапларингизни,
Миллион йил соғиниб яшайман эркам .

Шунчаки севсангиз айтай сўнгги сўз,
Керкак эмас вужуд, керак эмас жон.
Орзу ва армонларни айлаб кўз-кўз,
Қалбимни қабрга кўмиб келсин тонг.

Умид Худойқулов.

https://t.center/siz_uchun_yozdim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Осиё ресторани: Миллий ва европа таомлари фақат сиз учун.

Манзил: Тонг чоррахаси, Корзинка савдо мажмуаси рўпарасида.
Ishonch.uz жамоаси барча юртдошларимиз ва ҳарбийларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади.

Бугунги Ватан ҳимоячилари куни барча ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган ҳамюртларимизга қутлуғ бўлсин!

Осмонимиз ҳамиша мусаффо ва тинчлигимиз бардавом бўлсин!
Forwarded from Xushnudbek.uz
Menga ham firibgarlar telefon qilishdi
#firibgar

Rossiyada aholini firibgarlardan ogohlikka chaqirib, "Go‘shakni qo‘yib qo‘y" ijtimoiy aksiyasi o‘tkazishgan. Aksiya doirasida turli vajlar bilan qo‘ng‘iroq qiluvchi firibgarlardan ogohlantirishadi va gaplashib o‘tirmasdan go‘shakni qo‘yib qo‘ying, deyishadi.

3 kun oldin menga ham birinchi marta shunaqa firibgar telefon qildi. Rus tilida gaplashdi. Shahar ichki ishlar bo‘limida tergovchiman, Sizga oid jinoyat ishi ochilgan dedi.

"Bir ayol sizning nomingizdan soxta ishonchnoma tayyorlabdi va bugun "Ipoteka bank"ga borib, sizning hisobingizdan 20 mln so‘m yechmoqchi bo‘libdi. Oxirgi daqiqalarda bank xodimi ishonchnoma soxtaligini sezib qolibdi, hozir jinoyat ishi qo‘zg‘atganmiz" dedi. O‘zimni bilmaslikka olib, "yo‘g‘ey, shunaqa bo‘libdimi, voooy, endi nima qilamiz" deb eshitdim. "Biz sizni himoya qilamiz, ayrim ma’lumotlaringiz kerak" dedi. Bir nechta savollar bergandim, negadir tezda aloqani o‘chirib qo‘ydi va qaytib telefon qilmadi.

Aytgancha, gapining boshlarida qo‘ng‘iroqni uzib qo‘ydim. Qayta telefon qilganda, umuman boshqa raqamdan chiqdi. Bu ham firibgarlarni aniqlashning bir usuli. Chunki ular odatda xorijda bo‘ladi hamda roumingdan telefon qiladi. Rouming orqali qo‘ng‘iroq qilinganda esa har safar turli mahalliy raqam chiqadi.

Eng qizig‘i, ularda mening ism-familiyam bor ekan. Demak, millionlab o‘zbekistonlikning shaxsiy ma’lumotlari internet kengliklarida kezib yuribdi. Bu jiddiy xavf hamda kiberxavfsizlikka mas’ul idoralar uchun jiddiy savol.


👉 @xushnudbek 👈
КАТТА ФАРҒОНА КАНАЛИ ҚУРИЛИШ ЖАРАЁНИ 1939~йил.
Ушбу қурилиш 160 000 киши иштирокида 45 ~кун муддатда қуриб битказилган.

Туркистон халқлари қулдай ишлатилган, примитив холатда, технологиялари деярли йўқ эди.
☎️ БАНКЛАРНИНГ ТЕЛЕФОН РАҚАМЛАРИ

Банк хизматлари бўйича тўлиқроқ маълумот олиш ёки пластик карта блокка тушиб қолганда банкларнинг қуйида кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қилинг.

🏦 Асакабанк—1152
🏦 Ўзмиллийбанк—1344
🏦 Халқ Банки—1106
🏦 Азия Альянс Банк—1270
🏦 Ипотека-банк—1233
🏦 Агробанк—1216
🏦 Туронбанк—1220
🏦 МКБанк—1285
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк—1180
🏦 Ипак Йўли Банки—1296
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки—1254
🏦 Тенге Банк—1245
🏦 Трастбанк—1287
🏦 Давр Банк—1284
🏦 Инфинбанк—1214
🏦 Гарант Банк—1326
🏦 Зираат Банк—1293
🏦 Анорбанк—1290
🏦 ТБС Банк—1150
🏦 Универсалбанк—1355
🏦 Капиталбанк—1340
🏦 Апекс банк—1881
🏦 Ҳаёт банк—1320
🏦 Ориент Финанс Банк—4004
🏦 Смарт Банк—1377
🏦Янги банк — (+99878)-777-88-87
🏦 КДБ Банк—(+99878)-120-80-00
🏦 Садерот Банк—(+99871)-252-11-61
💳 Узум Банк—(+99878)-777-07-99
🏦 Октобанк—(+99871)-202-33-33
🏦 Авобанк—(+99878)-888-78-87
🏦 Пойтахтбанк—(+99871)-214-20-00
🏦 Май банк—(+99873)-241-70-31
🏦 Алоқабанк—(+99871)-230-7777
🏦 Марказий банк—(+99871)-212-62-05
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Realbotix" компанияси ҳақиқий аёлга деярли тўлиқ ўхшаш бўлган роботларни ишлаб чиқарди.

Робот бемалол гаплашади, суҳбатдошларни эслаб қолади ва энг ҳайратланарлиси – у ҳис-туйғуларни ифодалай олади ҳамда тегинишда тирик одамни эслатади.

Аёл-робот аллақачон мавжуд нархда – 175 000 АҚШ долларига сотувга қўйилган.👇
ЛАГАНБАРДОРЛАР

Каззоб Сталиндан зорланманг ҳадеб,
У ҳам фарзандидир битта инсоннинг.
Билмоқчи бўлсангиз, қабри қайда деб,
Лаганбардорлардан сўранг Чўлпонни...

Отабек Кумушин кўзларин ёпиб,
Ўзи ҳам ортидан қилгач сафарлар,
Қодирий бобонинг қўлларин ўпиб,
Чоҳга итарган ҳам — лаганбардорлар.

Улар Иблис билан тили бир ўртоқ,
Улар Азроилга содиқ чопарлар.
Аввал Усмонларни сотиб, кейинроқ
Фарёд кўтарган ҳам — лаганбардорлар.

Ёв надир?
Зўр келса ўлдиради ёв,
Булар қон сўргувчи искабтопарлар.
Қаҳҳорни қандкасал,
Ойбекни соқов
Қилиб қўйганлар ҳам — лаганбардорлар.

Улар устозига қулдайин кимса,
Меҳрибон ҳомийси шогирдларининг.
Ўзи ўлдириб, сўнг мозоригача
Кўтариб боришар тобутларини...

Каззоб Сталиндан зорланманг ҳадеб,
У ҳам боласи-да битта инсоннинг.
Билмоқчи бўлсангиз, қабри қайда деб,
Лаганбардорлардан сўранг Чўлпонни!

© Муҳаммад Юсуф
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily