View in Telegram
UMID XUDOYQULOV
ЛАГАНБАРДОРЛАР Каззоб Сталиндан зорланманг ҳадеб, У ҳам фарзандидир битта инсоннинг. Билмоқчи бўлсангиз, қабри қайда деб, Лаганбардорлардан сўранг Чўлпонни... Отабек Кумушин кўзларин ёпиб, Ўзи ҳам ортидан қилгач сафарлар, Қодирий бобонинг қўлларин ўпиб, Чоҳга итарган ҳам — лаганбардорлар. Улар Иблис билан тили бир ўртоқ, Улар Азроилга содиқ чопарлар. Аввал Усмонларни сотиб, кейинроқ Фарёд кўтарган ҳам — лаганбардорлар. Ёв надир? Зўр келса ўлдиради ёв, Булар қон сўргувчи искабтопарлар. Қаҳҳорни қандкасал, Ойбекни соқов Қилиб қўйганлар ҳам — лаганбардорлар. Улар устозига қулдайин кимса, Меҳрибон ҳомийси шогирдларининг. Ўзи ўлдириб, сўнг мозоригача Кўтариб боришар тобутларини... Каззоб Сталиндан зорланманг ҳадеб, У ҳам боласи-да битта инсоннинг. Билмоқчи бўлсангиз, қабри қайда деб, Лаганбардорлардан сўранг Чўлпонни!
©
Муҳаммад Юсуф
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start