View in Telegram
ШАМСИНУР ижоди
#СЕНГА_МУҲТОЖМАН МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 21-қисм Анора эртадан ишга келавериши ҳақида эшитгандан кейин ўқишига йўл олди. Кета туриб режа туза бошлади. Энг аввалоси уйдагилардан бу ҳақида сўрай дедию, улар қизларига оғир бўлишини била туриб бу қарорга келишмасди.…
#СЕНГА_МУҲТОЖМАН

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


22-қисм

-Етиб келдик. Соат нечада чиқасиз? Шу атрофда бўлсангиз ола кетардим.
-Билмадим, биринчи кун бугун .
-Майли омад.
Анора тушиб кетди. Аждар яна термулиб қолди.
-Бундай гўзалликни қўлдан чиқариш гуноҳ.

***

Анора кириб келар экан Отабек эндигина ишга келганди. Отабекка қайрилиб қарамади ҳам. Отабек уни ортидан алам билан қараб қолди. Қизнинг кўзидаги оддий кўзойнак унга ўзгача тароват бағишлаб турарди.
Анора бошлиқни ёнига кириб унга қайси хона берилганлиги ҳақида гаплашди. У Отабек билан ёнма-ён хонада дарс бераркан. Лобар эса кўпинча коридорда бўлиб, келган кетганни ҳам назорат қилиб турарди.
-Бирор нарса керак тортинмай сўрайверинг
-Хўп.
Анора хонадан чиққанида, Лобар ва Отабекни гаплашиб турганига гувоҳ бўлди. Индамай ўзига ажратилган хонага кирди. Бирин кетин ўқувчилар кела бошлади.

***

Козим бугун уйда, қовоғидан қор ёғяпти.
-Яна саёқ юрибди эркатойингиз?
-Уфф Козим, яна бошлама.
Илмира опани Лобар келгандан бери боши ғалвадан чиқмайди. Козимга опасини юриши ёқмайди. Уйда ҳаммани сиқувга олади. Яхшиям ҳар куни уйдамас. Иши кўп. Шогирдлари ҳам анчагина, шу қассобликка қўл ургандан бери жуда совуққон бўлиб кетган .
-Тезроқ эрга бериб қутилиш керак буниздан. Юришини кўрган одам, кўчани қизи бу дейди.
-Қўй индама, ҳозир замонга қараб кийинадида. Яна чет элни таъсири бор бунда .
-Доим ёнини оласиз шунизни. Ҳозирда рўмолда юриш мода. Менга замонни гапирманг.
-Оббо, ундан кўра бошингни иккита қилайлик сен болани.
Илмира опа асли ўғлини уйлантиришга қўрқиб қолган.
-Мен билан ишингиз бўлмасин. Қизизни тергаб қўйинг, бўлмаса сўйиб ташлайман.
Козим кушхонаси томон ўтиб кетди.
-Кимга тортди бу бола? Сира опаси билан келишмайди.

Козим боқилаётган молларига қараб кўнгли тўлди. Данғиллама ҳовлисини ёнидан бежизга бу участкани олмади. Молларни семиртириб, кейин сўйишади. Козимни исми ҳозирда анча машхур, гўшт расталаридаям одамлари бор, участкада ҳам молига қаровчи одам бор. Ўзи эса бизнесини ривожланиб кетганидан уловларини кўпайтирмай қўймади. У шунча обрўсига опасини нўтўғри қадам босишидан ҳадикда.


***

Уч кун одатий кунлардек ўтди. Анора ва Отабек гаплашишмади. Аммо тўртинчи кун Отабек гапирмай туролмади.
-Мен бу ерда ишлашимни била туриб нега келдинг?
Анора анқайиб қолди.
-Мен сизни бу ерда ишлашингизни билмасдим.
-Билиб бўлгач ҳам келдингку
-Сизга нима?
Анора қатъият билан тик боқди.
-Қилган хатонгни тушуниб, кечирим сўрашга имкон излама. Сени барибир кечирмайман.
Отабек ғазаб билан гапирди. Анора эса истеҳзоли кулди.
-Гўёки мен кечиримингизга зорман. Мунофиқлар билан йўлим айро бўлганидан асли шодман.
Анора индамай ўтиб кетди. Отабекни эса қўллари мушт тугилди. Анорани қалби оғриса ҳам ўзини қўлга олди.

***

Аждар бугун яна ўша домга борди. Уни нияти қизни учратиш эди. Неча кунки ҳаёлидан кетмайди.
- Бу аввалги қизиқишга ўхшамайди. Бу қизда нимадир бор. Уни ҳуркитиб юбормаслигим керак. Ҳаммаси табиий чиқсинки, ҳамон ишонишда давом этсин.
Аждар қўлидаги суратларга қаради. Унда Анора турли вақтда тушилган суратлари бор эди.
-Оила қургани ёмон бўлдида. Лекин бу муаммо эмас. Мендан ҳали бирортаси қочиб қутилолмаган. Ўлганини ҳисобга олмаса...

Давоми бор...


https://t.center/shamsinurijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily