21-қисм Анора эртадан ишга келавериши ҳақида эшитгандан кейин ўқишига йўл олди. Кета туриб режа туза бошлади. Энг аввалоси уйдагилардан бу ҳақида сўрай дедию, улар қизларига оғир бўлишини била туриб бу қарорга келишмасди. Бу ерда бошқа бир сабаб бор. Онаси ўзи кредит масаласида сиқилиб юрибди. Уни яна сиқиб нима қилади? Кеча гаплашгандаям овози ҳорғин эди. Ҳаммасини ўзи аниқлайди. Дарслар тугаб эълонлар бўйича квартира излай бошлади. Ўзига маъқул бўлган ижара уй топганди. Бир қиз тутаркан ижарада. Анора билан икки киши бўлишди. Ўша кунни ўзидаёқ Анора ижара уйга жойлашиб олди. Ижара уйда турадиган қиз ҳам ўзидан нари борса икки ёш катта эди. Тезда тил топиша олишмади. Бунга Анорани феълидаги ўз оламига бировни олиб кирмаслик яна тўсиқ бўлди. У негадир дўстликка ишонмасди. Мана энди севгига ҳам ишончи қолмади. Туни билан эртанги кун учун ўқиб чиқди. Эртаси куни эса ишга боришдан олдин обдон кийинди. Талабалик давридаги кийимларини яна эгнига илди.
-Ишгами? Хонадоши Комила сўради. -Ҳа. -Сиз билан тузук танишибам улгурмадик . -Бугун ўқишдан қайтай кейин. Комила Анорага қараб туриб дилидаги гапни айтди. -Бу кетишда ўғирлаб кетишмасин сизни? Жуда очилиб кетдингиз. -Хавотир олманг, мени ўғирлайдиган ҳали бу дунёда йўқ. Комила кулиб қўйди. Анора эса ишга шошди. Биринчи кундан классик услубда кийинган, сочини шунга мослаб турмаклаб олган. Ҳар бир ҳаракатига жудаям қаттиқ эътибор беряпти. Подездан чиқиш жойида эса беҳосдан бир инсон билан тўқнашиб кетди. Йигитнинг қиммат атрининг ҳиди шундоққина бурнига урилди. -Узр. -Салом. Тасодифни қаранг, сиз шу ерда турасизми? Анора таксичи йигитни кўриб одоб юзасидан нима табассум қилди. -Ҳа кечадан бошлаб. -Менам шу ерда тураман. Кейин қўшиб қўйди. -Баъзида. Айтганча қаерга борасиз? Менам ишга чиқиб кетяпман. Таксичиликка. -Кечаги жойга. -Унда юринг, тайёр мижозни қўлдан чиқармай. Анора бу йигитни олдида ноқулай бўларди. Машинада кетишяпти. Йигит унга зимдан эътибор беряпти. -Жуда асабий экансиз. -Муаммолар кўп. -Йўғеэе сиздая? -Афсуски шундай, бу ҳаёт турли синовларга дуч қилар экан. -Исмингиз нима? -Бу нимага керак? Анора ўнғайсизланди. -Қўшни бўлгандан кейин билсам зарар қилмайди деб ўйлайман. -Анора. -Лекин юзизда нор йўқ, ёки анор сабаб? -Йўқ, шунчаки бувимни исмлари. -Тушунарли. Йигит Аноранинг орада мушт бўлиб қолаётган қўлига қараб қўярди.