Анора ўйланиб ўтирибди. Операцияга ўн кун бўлди. Кўриши бир мунча яхши. Фақат оғир кўтариш, буғга, чангга юриш ҳали мумкинмас. -Дада ўқишим қолиб кетяпти. Шундоғам анча вақт йўқотдим. Яхшиям амалиёт бошланиб, домла ёпиб берадиган бўлди. -Қизим соғлиғингдан хавотирдаман. -Менга ишонинг дада. -Ўқишингни ўзимизга кўчирсак дегандим. -Буни иложи йўқ экан. (Аслида катта пул сўрашганини Анора отасидан яширди. Айни пайтда эса Яшнар ака Анора Отабек билан кўришиб қолишидан қўрқарди. Отабекни аравачада қолганини ҳисобига кўришмаса керак деб умид қилди.) -Майли қизим, сен омон бўлсанг бўлди. Онанг хафа сени кетаётганингдан. Яшнар ака хотинину кайфияти йўқлигини Анорани ўқиши бошланганига йўйди. -Ойим билан ўзим гаплашиб оламан. Анора отасини олдидан туриб кетди.
***
Тун, Яшнар ака ва Малоҳат опа ётишга тайёргарлик кўришяпти. -Малоҳат Анора билиб қолсачи? -Барибир биладику. -Бошида айтмай хато қилдикми дейман Яшнар ака бошини сарак қилди. -Айтолмасдик, Отабекни олдига бораман дерди. Борса уни анави иймонсиз қайнонаси еб битирарди. Ўғлимни шу аҳволга солдинг деб маломат қиларди, етмаганига кўрлигини, туғмаслигини юзига соларди. Ҳар икки ҳолатдаям Анора озор чекарди. Кўнмасди қайта қайта борарди. Шукр соғайди, энди қолганини ўзи ҳал қилади. Малоҳат опа хўрсинди. -Биздан ранжимаса бас. -Ўша кунги воқеани айтиб берамиз унга. Малоҳат опа бошига кўрпани тортди. Эрига қарамасликка ҳаракат қилди. Қараса кўнгли бўшаб кредитни айтиб қўйиши мумкин.
***
Лобар Отабекни олдида иш бошлади. Бундан жуда хурсанд. Ҳар куни тушликда Отабек билан овқатланишга чиқади. Бир мунча яқинлашиб қолишган. -Уйга боргим келмай қолган. Отабек бирдан сўз бошлади. -Мени ҳам. -Сени нега? -Укам билан келишолмаяпман. Асли бир ёш кичик. Аммо менга ўзини акадек тутади. Ҳиқилдоғимга келди. -Бинойидек йигит эдику мактаб вақтида. -Қаёқда дейсан, сочимни рангига ҳам хўжайин. -Уйлантириб қўй унда . Отабек олдидаги сокдан қуйиб ичди. -Бир марта уйлантирдик, кўрдик нима қилганини. Бечора келин бундан қочиб қутилди. Онам ўзлари илтимос қилганлар келинга, тинчгина ажраш, сени ўлдириб қўяди бу кетишда дея. -Ҳайрон қолдим. Мен билан Козим шунақа бўлсая? -Ундан ҳам баттар, бағритош, асабий, ҳуллас у билан келишиб бўлмайди. Мол сўявериб ўзиям молдек феълга эга бўлди чоғи Иккиласи кулиб юборди. Лобар Отабекни қоп-қора сочлари ярашган кўркам юзига термулиб қолди. Қани шу инсон уни умр йўлдоши бўлса.
***
Анора шом қоронғусида ўқиш жойига етиб келди. Ҳали квартира топмагани учун мехмонхонага жойлашиб олди. Кечқурин ётишдан олдин эса, иш эълонлари каналларига кириб инглиз тилидан репетиторлик қила олиши ҳақида эълон берди. Талаба ҳолида ҳам ўқишга киритган талабалари ҳақида маълумот ёзиб қолдиришни ҳам унутмади.