Отабек аламини ишдан олди. У аввалгиданам қаттиққўл ўқитувчи бўлди. Ҳар бир ўқувчиси ундан ҳайиқиб турарди. Олим ака бундан хурсанд бўлди. - Сенга ёрдамчи олмасам бўлмайди чоғи. -Олишингиз керак. Марказда шунча одам бор. Аммо бирортасини компьютер бўйича зўр деёлмайман. Бизга чаққонгина компьютерда ёза оладиган котиба керак. -Излаймиз, маъқулини ишга оламиз. Олим ака Отабекни елкасига қоқиб қўйди. -Яқинда бошқа бинога кўчамиз. Бу ер кичиклик қиляпти. Бизни ўқув марказимизга талаб юқори. -Янги жой гаплашдингизми? -Ҳа, тайёр, бекатга яқин жой . Олим ака ва Отабек гаплашганча ташқарига чиқишди. -Мени бир танишим бор гаплашиб кўрай, агар рози бўлса сизни у билан таништириб қўяман,- Отабекни эсига Лобар тушди. У ишидан нолиб турганди. -Хўп. Отабек кетди. Олим ака уни ортидан хўрсинганча қараб қолди.
***
Лобар онасига нолияпти. -Ойи бу Козимингизга бирор нима денг, ҳиқилдоғимга келди. -Нима деди сенга? -Кийимимга гапиради, кўчага чиқсам гапиради. -Қассобликни танлагандан бери у шунақа асабий бўлиб қолган. -Дадам тирик бўлсалар менга гапиргани қўймасдилар уни. -Бас қил. Ҳали сенга ёмон гап гапиргани йўқ. -Бу уйдан кетиб қутилам шекилли бу ўғлиздан. Лобар зарда қилганча чиқиб кетди. Ҳар куни Лобар ва Козим ўртасида ғиди биди. Лобар укасига бўйин эггиси келмайди. Чет эл ҳаётини уни бутунлай ўзгартирган, укасини гапларини назарга илмайди.
***
Малоҳат опа бошини боғлаб олган. Анора уни олдида дори ушлаб турибди. -Ичиб олинг ойи. -Қизим энди нима қилдик? Даданг билса ўлдиради мени. -Ойи ҳаммаси яхши бўлади. Ўйланманг. -Нега дарров ишондин. Лаққа тушиб ўтирибман. Уфффф. -Ойи ички ишларга ёзиб берамиз уларни. -Даданг билмаса бўлгани. Даданг билса мени соғ қўймайди. Малоҳат опа яна йиғлади. Анорани боши қотди. -Ойи мен ишга кетаман. Шаҳарда иш кўп, ўқишимни давом эттириб, ҳам ишлаб, сизга пул юбораман. Ҳар ой кредитни тўлайсиз. -Йўқ қизим. Сен эмди оёққа турдинг. Бундай қилолмайман. -Ойи мен барибир ўқишга кетардим. Рост дадамни феъллари тез, буни эшитсалар жахллари чиқади. Айтилган муддатгача ойма-ой тўлаб борамиз. -Тўлай оламизми? -Тўлаймиз ойи, менга ишонинг. Мен шаҳарга кетиб жойлашиб олгунимча анча ўзимга келаман. Қолганидан хавотир олманг. Мени яхши биласиз. Малоҳат опа жим қолди. На рози бўларди, на рад этарди. Анорани эса виждони қийналарди. Ҳаммасига ўзини айбдор санарди.
***
Отабек уйида кино кўриб ўтирибди. Бирдан Лобарни ишга чақириш кераклиги эсига тушди. Телефонини олиб қўнғироқ қилди. -Алло. -Лобар яхшимисан? -Яхши. -Иш керак деб айтгандинг. Бизга котиба керак. -Майли бораман. Қачон борай? - Лобарни бу гапдан боши осмонга етди. -Эртага, сенга манзилни ташлаб қўяман. -Хўп. Улар хайрлашишди. Лобар ширин ҳаёлларга берилди. -Ана Отабекни олдида ишлайман, қалбига йўл топишим ҳам осон кечади.
***
Бугун ўлжасидан кўнгли тўлган "Аждар" ўз қўналғасига қадам ташлади. Қўлидаги сумкани стол устига "тап" эткизиб ташлади. - Чиябўри саначи қанча чиқаркан? У шотирига буюрди да креслога ўзини ташлаб сигарета тутатди. - Омадим келиб турса қолгани чўт эмас. - Терговчи "хит" олибди. - Изни ёқотмаганмисан? - Издан топишолмайди. Аммо у бизни худдудда изғияпти.