View in Telegram
ШАМСИНУР ижоди
#БАХТ_ШУЬЛАСИ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 73-қисм -Қанақа китоб керак? Мехринур гапни бошқа ерга бурди. -Ёлғизликнинг юз йили. -Бор, жаҳон адабиёти бўлимини қаранг. Музаффар орқа қатордаги китоблар орасини кўра бошлади. Шу вақт эса ҳеч ким йўқ деб ўйлаб Руслан…
#БАХТ_ШУЬЛАСИ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


74-қисм

Ташқарида ҳаво салқин эди. Русланнинг қўлини қўйиб юборган Музаффар унга тик қаради.
— Энди эшит, — деди Музаффар жиддий оҳангда. — Бу ерга бошқа келма. У қизнинг ҳаётидан чиққанинг маъқул.
Руслан кулиб қўйди, гўёки бу гаплар унга қизиқ туюлгандай:
— Қара-я, қаҳрамон пайдо бўлибди. Сен ўзинг ким бўласан?
— Бу муҳим эмас, — деди Музаффар. — Муҳими, Мехринур сени истамаяпти. Шу етарли.

Руслан нигоҳида қизиқиш зоҳир бўлиб, дўконга қайтиб кирмоқчи бўлди, аммо Музаффар йўлини тўсди.
— Орқага қайт, дедим.
— Бўлмаса нима қиласан? — деди Руслан, бир қадам олдинга босиб.
Музаффар жавоб бермади, шунчаки унинг кўзларига тик қараб тураверди. Руслан бир лаҳзага иккиланиб қолди. Сўнгра жилмайди ва елкасини қисиб:

— Ҳм... Яхши, бугунча сени айтганинг бўлсин. Аммо унутманглар, мен ҳали қайтаман.
Руслан Музаффарни дўкон эгаси деб ўйлаганди.
Руслан орқасига ўгирилиб кетди.
Музаффар чуқур нафас олиб, яна дўконга қайтиб кирди. Меҳри нур ҳали ҳам жойидан қимирламай турарди. Унинг кўзларида қўрқув зоҳир эди.
— Ҳаммаси жойидами? — сўради Музаффар юмшоқ оҳангда.
— Ҳа... Рахмат, — деди Мехринур секингина. — Агар сиз бўлмаганингизда...
— Ҳаммаси ўтиб кетди, хавотир олманг.
Бир неча дақиқа сукут сақлашди. Кейин Музаффар гапни бузди:
— У доим сизни безовта қиладими?
Мехринур бошини қимирлатиб, кўзини ерга тикди.
— Ҳа... у турмуш ўртоғимнинг амакасини ўғли . Эрим... Эрим вафот этгандан кейин у яна кўриниш бера бошлади.
Музаффар буни эшитиб, таажжубланди:
— Кечирасиз, буни билмаган эдим.
— Ҳечқиси йўқ. Бу ҳақда кўп гапирмайман.
Музаффар бу мавзуни чуқурлаштиришни истамади, лекин Мехринурнинг юрагида қандай оғир дард борлигини ҳис қиларди.
— Яна безовта қилса менга айтинг. Ишонинг уни келмайдиган қиламан.
Мехринур енгил жилмайди:
— Раҳмат.
Музаффар унинг жилмайишини кўриб, бир оз енгиллик сезди.
— Агар яна шундай муаммо туғилса, менга хабар беринг, — деди у. — Мен доим ёрдам беришга тайёрман.
У телефон рақами ёзилган визиткасини узатди.
Мехринур миннатдорчилик билан бош ирғади:
— Ташаккур, Музаффар ака.
Улар яна бир оз суҳбатлашиб, Музаффар доъкондан чиқиб кетди. Аммо у юракдан сезарди — бу воқеа ҳали якунланмаган эди. Руслан яна қайтиб келиши тайин эди.
Энди қиздан ҳавотир ола бошлади.

Давоми бор...

https://t.center/shamsinurijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily