View in Telegram
ШАМСИНУР ижоди
#БАХТ_ШУЬЛАСИ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 69-қисм Русланнинг сўзлари юрагимни ларзага солди. Йўқ, бу ҳазил эмас эди. Унинг кўзларида жиддийлик бордек эди. Ўша кўзлар эса менга бегона, совуқ туюлди. — Ортиқ йўлимдан чиқма. Йўқса бувимга айтиб бераман, — дедим қатъий…
#БАХТ_ШУЬЛАСИ


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


70-қисм

Китоблар олами бир уммондир. Шу уммонда мазза қилиб ором олади киши.

***

Музаффар онасининг қистовига ниҳоят дилидагини айтди.
-Ойи мен бир қизни ёқтириб қолганман.
-Рост айтяпсанми болам? Қаерлик у?
-Уни икки йилдан бери излайман. Ахийри топдим. Аммо ҳали гаплашиб улгурганим йўқ.
-Буёғи қизиқ бўкдику, энди нима қилмоқчисан?
-У билан яхшироқ танишсам, кейин совчиликка борасиз.
-Майли болам, ақлли қиз бўлса бас.
-Ақлли у ойи.
Музаффар ишга кетди. Кун бўйи инсонларни узоғини яқин қилиб таксичилик қилиб юрди. Китоб дўконига боришдан ўзини аранг тийди. Борса чўнтагига ҳам зарар, қизни безовта қилишни ҳам истамайди.
-Агар Аллоҳ пешонамга ёзган бўлса ҳеч қаерга қочиб кетмайди.
У шу сўзлар билан ўзига далда берарди.

***

Анбар буви иш столида ўтирибди. Ҳозирда унча мунча нарсани ҳисобини олмайди. Мол мулкнинг Илҳомга тегишли қисмини иккига бўлиб, ярмини эҳсон қилди. Масжид қурилишига бериб юборди. Зора Илҳомга буни нафи тегса деб. Мана ҳозир Руслан бувисини йўқлаб келган.
-Нима дардинг бор сен болани?
-Буви жуда сезгирсизда.
-Энди биляпсанми?
-Шууу келинни бизга ишга қўйсангиз деган маслаҳат билан келгандим.
-Мехринурни айтяпсанми?
-Ҳа.
-У ишлаяптику.
Руслан айёрлик билан мақсадини тушунтира кетди.
-Бегона жойда ишлагандан, мени қўлимда ишласа яхши эмасми буви?
-Энди болам, ўзи шу ишга зўрға кирди. Шунга чалғияпти. Нима қиламан уни бошқа ишга олиб.
-Буви менам синашта деб ишга олсам дегандим. Маошни кўпроқ берардим.
-Ўзидан сўрайман.
-Ўзиям жудааа эркалатиб юборгансизлар уни.
-Жиннимисан, у ҳам оиламиз аъзоси. Илҳомдан қолган ёдгорлик
-Ҳм, аммо кўндириб берсангиз менам тинчирдим.
-Майли сўраб бераман.

***

Дўконда ўтирибман, ҳар куни ҳар хил одамларни кўриб кўнглим ёзилади. Битта гапни рост айтишган. Китобсевар инсонлардан ёмонлик чиқмайди.

Давоми бор...


https://t.center/shamsinurijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily