View in Telegram
ШАМСИНУР ижоди
#БАХТ_ШУЬЛАСИ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 68-қисм Кунлар одатдагидек ўтаверди. Дўкондаги ишга ўрганиб қолдим. Ҳар бир китоб жавонини тартибга келтириш, муқоваларнинг чангини артиш мен учун алланечук роҳат бағишларди. Бу ерда вақт тез ўтарди, юрагимда йиғилиб ётган…
#БАХТ_ШУЬЛАСИ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

69-қисм


Русланнинг сўзлари юрагимни ларзага солди. Йўқ, бу ҳазил эмас эди. Унинг кўзларида жиддийлик бордек эди. Ўша кўзлар эса менга бегона, совуқ туюлди.
— Ортиқ йўлимдан чиқма. Йўқса бувимга айтиб бераман, — дедим қатъий оҳангда.
Руслан яна нимадир демоқчи бўлди, лекин унга ортимдан эргашишга й бу қўймадим. Тез юриб, йўлимни давом эттирдим. Юрагим ғаш эди. Ичимда қандайдир ғазаб ва қўрқув бир-бирига аралашиб кетганди.
Уйга етиб келганимда ҳам, ўша гаплар қулоғимда садо бераверди. Нега мен тинч яшай олмаяпман? Нега ҳар сафар эски жароҳатлар янгиланади?
Эртаси куни дўконда худди ҳеч нарса бўлмагандек ишга киришдим. Барча китобларни жой-жойига териб, жавонларни тартибга келтира бошладим. Кўнглимда фақат бир нарса – банд бўлиш, ортиқча нарсаларни ўйлашга имкон қолдирмаслик.

Кечга яқин ўша йигит яна дўконга келди. У кирмасдан олдин дераза ёнида бир неча дақиқа туриб қолди. Сўнг ичкарига кирди ва салом берди.
— Ассаламу алайкум.
— Ваалайкум ассалом.
— Менга тавсия қилган китобларингиз менга ёқди. Бугун яна бирор нарса олсам дегандим.
— Қанақа жанрдаги китобларни ўқийсиз?
— Фарқи йўқ. Ўзингиз тавсия қилган китобларни ўқийман, — деди у жилмайиб.
Мен «Минг қуёш шуъласи» китобини унга узатдим. У варақлаб чиқди.
— Бу китобни илгари ўқиганман. Яна бошқа бирор нарса борми?
— Унда «Қора кўзлар» романини олинг, анча қизиқарли.
Музаффар китобни олди ва касса томон борди. Пул тўлаётиб:
— Бу ерда ишлаш сизга ёқадими? — деб сўради.
— Ҳа, ёқади. Китоблар дунёси менга ҳуш кайфият бағишлайди, — дедим.
— Балки шунинг учун ҳам зерикмассиз?
—Албатта, бу ерда зерикишга ўрин йўқ.
—Майли чарчаманг.
У чиқиб кетди.
Давоми бор...

https://t.center/shamsinurijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily