Мутлақо тасодифга кўра, панель импорти тақиқланишидан олдин кипрликми, швейцарияликми ё гонконглик инвестор панель ишлаб чиқариш заводи очганЎзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш бошланса автомобиль импортига, электромобиль ишлаб чиқариш бошланса, электромобиль импортига чекловлар бошланади. Кондиционер ва шинадан тортиб металл конструкцияларгача бўлган маҳсулотларни гапирмай қўя қолай. Чунки бу "маҳаллийлаштирувчилар" аслида импортчи чайқовчи, бу ёпиқ кабинетлар билан чатишиб кетган олигархларнинг бошқа бизнес модели йўқ, улар том маънода ожиз, заиф ва қўрқоқ. Улар фақат тақиқлаб ва чеклаб, жафокаш ва ҳимояти йўқ ўзбек халқини танловсиз қолдириб ва талаб пул ишлай олишади холос. Исталган очиқ ва рақобатли бозорда улар очидан ўлишади.
Сиз нима деб ўйлагандингиз, ўтган ойда панель ишлаб чиқариш заводини кўз-кўз қилганлар истисно бўлиб қолишадими? Ахир юз миллиардлаб панелга мажбурлашлар бўп турган бўлса, йўқ жойдан янги ва янги триллионлик ДХШ лойиҳалар ўйлаб топилаётган бўлса. Пул оқимларини бегона қилмай ўзлаштириш керак.
Бунинг учун нима қилиш керак? Импортни ёпиш керак? Буни оқлаб кўклаб берадиган, кабинетларга ўтказиб қўйилган энергошотирлар бўлса бор.
Танишинг: Панель ишлаб чиқарувчи
Enter Green Solar.
Ҳа, ўша захарланган Бойсунда уйсиз қолдирилганларга яна ойлик бермай азоблаётган
Энтер'нинг невара компанияси.