View in Telegram
Бойсунда энди нима бўлади? Газета Бойсундан навбатдаги репортажни тайёрлаган. Шу ҳолга етиб келдикки, сўраб олмаса, эслатиб турмаса, талаб қилмаса, Бойсун ўзбек амалдорларининг эсидан чиқиб қолиши аниқ. Бир думалаб ўзбек халқининг ер ости ва ер усти бойликларига эга чиқиб олган, триллионларни шопираётган кипрликми, швейцарияликми ё гонконглик инвесторларнику гапирмасаям бўлади. "Хўжайиним шу “Энтер”да ишларди, беш ойдан бери пластигига ойлик ташламаяпти. Ойлик бермаганидан Тошкентга кетди. 5,7 млн сўм берарди – шунинг ҳам ярмини, уч ойда бир берарди. [“Энтер” турмуш ўртоғимнинг] маошини бермай, болаларимнинг ҳақини еб юрибди”. “Ҳаммани овора қилди, сарсон қилди. Битта тайинли гапни айтса, “бўлмайди, кетинглар”, деса, одамлар мажбурликдан кетади, иложи борича. Топган пулимиз укол-дорига, йўлкирага кетяпти. Еётганимиз йўқ, болаларимизни кийинтираётганимиз йўқ”. “На бир тезак қилганмиз, на бир кўмир қилганмиз – ҳали қишга тайёргарлик кўрганимиз йўқ. Уйга борсак газлаб қоляпмиз, қайтиб келсак уйдаги иш қолиб кетяпти”
Telegram Center
Telegram Center
Channel