Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Канал
Логотип телеграм канала Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
@sukutsaqlamaПродвигать
2,55 тыс.
подписчиков
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Самарқанд вилоятида мактаб ўқувчисини ўғирлаш ва зўрлашда гумонланувчилар 9 нафар бўлиб, уларнинг орасида прокуратура ходими ҳам бор. Уларнинг 8 нафари қўлга олинган, деб хабар қилди Бош прокуратура.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/11/14/case/

Telegram | Instagram | YouTube
Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
​Самарқанд вилоятида 8-синф ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди. Яқинларига кўра, гумонланувчилар озодликда 23 сентябрь куни Самарқанд вилояти туманларидан бирида 8-синф ўқувчиси ўғирлаб кетилди. Қариндошларининг сўзларига кўра…
Аниқлик киритамиз

Саналарда ноаниқликка йўл қўйилди. Қиз 23 сентябрь куни ўғирлаб кетилган ва 6 октябрда топилган (аввал айтилганидек, октябрь ва ноябрда эмас). Иш шу кунларда очилди, яъни бир ойдан кўпроқ вақт давомида маҳаллий участка нозири уни ёпишга ҳаракат қилган ва оилага босим ўтказилган.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва янгиликни ўз саҳифаларида бўлишган оммавий ахборот воситаларида саналарини тўғирлашни илтимос қиламиз.

Nemolchi.uz жамоаси
Самарқанд вилоятида 8-синф ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди. Яқинларига кўра, гумонланувчилар озодликда

23 сентябрь куни Самарқанд вилояти туманларидан бирида 8-синф ўқувчиси ўғирлаб кетилди. Қариндошларининг сўзларига кўра, орадан маълум вақт ўтгач, улар қизлари йўқолгани ҳақида ариза ёзишган. Баданида зўравонлик излари бўлган қиз 6 октябрь куни топилади. Қизнинг сўзларига кўра, уни бир неча кун калтаклаб, спиртли ичимликлар ва ноқонуний моддалар қабул қилишга мажбурла, иродасига қарши ушлаб туришган ва зўрлашган. Унинг яқинлари қизни шифокорга олиб боришди.

ЎзР Ички ишлар вазирлиги аниқлик киритишича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, барча иштирокчилар аниқланиб, тегишли суд-тиббий экспертиза тайинланган. Қиз яқинларининг сўзларига кўра, иш бир-икки кун аввал очилган ва зўрлаганлар орасида прокуратурада ишловчи шахс ҳам бўлиши мумкин (аммо у эски сана билан ишдан бўшатилган) — эҳтимол бу ишнинг кеч очилиши ва гумонланувчилар ҳали ҳам озодликда юрганига сабаб бўлгандир.

Жабрланувчининг яқинлари билан суҳбатда бўлгач, Nemolchi.uz таҳририяти қизга ёрдам бериши керак бўлган идоралар бу ишга қанчалик беписандлик билан ёндошганидан ҳавотирда:
1️⃣ Жабрланувчининг яқинларининг сўзларига кўра, 7 октябрь куни (қиз топилганнинг эртасига) терговчи уни гумонланувчилар билан битта машинада, лекин ота-онасисиз кўрикдан ўтказиш учун олиб кетган. Қиз эса эскперт эркак бўлгани учун экспертизадан бош тортди. Шунинг учун экспертиза 10 октябрь куни (яна қариндошларсиз) ўтказилди. Аммо қонида алкоголь ёки зарарли моддалар бор-йўқлигини текшириш учун ундан қон олинмаган.
2️⃣ Қизнинг қариндошлари прокуратурага боришганида ташқарида уларни психиатрик бригада кутиб турган, уларни участка нозири чақирган экан. Ваҳоланки қизга психиатрик эмас, психологик ёрдам керак.
3️⃣ Жабрланувчи қиз билан мактаб психологи ҳам ишлаши мумкин эди, лекин мактабда унга бундай ёрдам тақдим этилмади. Лекин қиз мактабга бормагани учун унинг ота-онасига жарима солишди. Кўп болали оила (5 нафар фарзандлари бор) 1,2 млн сўм миқдорида жарима солишди. Айни дамда қиз мактабга боришдан қўрқиб турибди, негаки ҳамма бўлган воқеадан хабардор.
4️⃣ Юқорида айтганимиздек, гумонланувчилар озодликда. Улар қизнинг яқинларининг устидан очиқчасига кулиб юришибди. Улар иш кеч очилгани учун жазодан қочишларига ишонишмоқда, чоғи.
5️⃣ Нега иш фақат 119 модда бўйича қўзғатилди? Одамни ўғирлаш (ЖК 137-моддаси), унинг эркига қарши зўрлик ишлатиб уни ушлаб туриш (ЖК 138-моддаси), қийноққа солиш-чи? (ЖК 110-моддаси)?
6️⃣ Оилани ҳеч ким "Инсон" ижтимоий ҳимоя марказига йўналтирмади. Идоралараро ўзаро таъсир қани? Наҳотки барча тартиблар фақат қоғозда қолса?

Биз бир неча бор болаларга оид ишлари кўрилганда барча даражадаги тизимли ва эҳтиёткорлик билан ёндашиш муҳимлиги масаласини кўтарганмиз. Агар тизим болалар ҳимоя қилмас экан, ҳеч қандай қонун ёки оммавий ахборот воситаласи бу масалада ёрдам бермайди. Қиз ва унинг оиласига зулм қилган ва унга зарар етказган ҳар бир шахс ўз қилмиши ёки ҳаракатсизлиги учун жавоб бериши керак.

Айни пайтда қизга малакали психолог ёрдами керак, унинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш керак. Афтидан, зўрлаганлардан бири Туркияга қочиб кетган. Қизга аризасини қайтариб олиши учун ҳар турли босим ўтказилмоқда, лекин у таслим бўлмаяпти. Бироқ, қачонгача сабри бардош бераркан?

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Болалар омбудсмани ва Бош прокуратурани ушбу масалани ўз назоратига олиш ва бошқа идоралар билан биргаликда болаларга дўстона тизимни яратиш бўйича ҳаракат қилишга чақирамиз. Акс ҳолда, болаларни зўравонликнинг барча турларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун расмий қоғоз бўлиб қолаверади.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #Болалар
Нурул Шазваний бир неча йил давомида ижтимоий тармоқларда касал турмуш ўртоғига қарагани ҳақида кундалик юритарди: бурун трубкаси орқали овқатлантириш, тагликни алмаштириш, чўмилишда ёрдам бериш. Унинг турмуш ўртоғи бахтсиз ҳодисада жароҳат олиб, олти йилда соғайиб кетди, яна юришни ўрганди, бу вақт давомида Нурул доимо унинг ёнида эди.

Facebook ижтимоий тармоғида унинг 32 минг обуначиси бор эди. Ва не кўз билан кўришсинки, тузалгач, Нурулнинг эри ундан ажрашиб, бошқа аёлга уйланди. Бу ҳақида Нурул ўз саҳифасида ёзиб, собиқ эри ва унинг янги хотинига бахт тилайди.

4 октябрь куни бекор қилинган никоҳ ҳақидаги хабар Малайзия Интернетида ғазабга сабаб бўлди: кўпчилик бундай хиёнатни йиллар давомида ғамхўрлик ва муҳаббат билан қайтариш мумкинлигига ишонолмади. Эркак тузалгач, ўзига янги хотин танланганидан кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлди.

Нурул эса ўз навбатида собиқ эри ва унинг янги хотинини тинч қўйишларини сўради ва у эри билан дўстона муносабатларни сақлаб қолганини ёзди.

Бироқ, обуначилар унинг фикрига қўшилмади: "У эр сифатида ўз мажбуриятларини бажармаган. Қандай қилиб бунчалик ношукрлик бўлиш мумкин? Наҳотки унинг юраги йўқ?!”, деб ёзган кузатувчилардан бири.

Нурул собиқ эри ва янги турмуш ўртоғини танқидлар тўлқинларидан ҳимоя қилиш учун постни ўчириб ташлади ва уларга эътибор қаратгани учун узр сўради.

#СукутСақлама
Самарқанд вилоятида “номақбул” ташқи кўриниш туфайли ваҳший қотиллик содир этилди

2024 йилнинг 14 июль куни Самарқанд вилояти Ургут тумани Ғойибота маҳалласида мудҳиш фожиа рўй бериб, оиладаги зўравонлик, бундай вазиятларда аёллар ҳимоясизлиги масаласи яна яққол намоён қилди.

23 ёшли аёл жанжал чоғида кетмон билан уриб юборган эрининг қўлидан ҳалок бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, можарога... унинг қора қошлари сабаб бўлган. Эрга хотинининг ташқи кўриниши ёқмади ва бу ўлим билан якунланган тажовузга олиб келди.

Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб, эркак ЎзР Жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисми "ж" банди билан 19 йилга қамалди.

Лекин бу билан аёл тирилмайди, болалар эса энди етим бўлди. Бу фожеа аёлларнинг уй зўравонлиги муаммоси қаршисида қанчалик ожизлигини яна бир бор исботлади. Бир қарашда арзимас сабаб - қош шакли ёки ранги - қотиллик учун баҳона бўлди ва жамиятда аёлларга бўлган муносабатнинг чуқур муаммоларини юзага чиқарди.

Кўпинча, оиладаги зўравонлик эр-хотиннинг "шахсий иши" сифатида қабул қилинади, бунга аралашмаслик кераклиги айтилади. Бироқ, бу каби ҳодисалар аёлларга нисбатан зўравонликка қарши тизимли кураш олиб бориш зарурлигини кўрсатади. Ҳуқуқий асос етарли эмаслиги, ҳимоя механизмларининг йўқлиги, шунингдек, чуқур илдиз отган патриархал муносабатлар – буларнинг барчаси маиший зўравонлик ва Ургут вилоятида содир бўлган фожиаларга замин яратади.

Аёллар ҳали ҳануз эрнинг мулки сифатида қабул қилинади, у аёл ҳаётининг ҳар бир тафсилотини, ташқи кўринишидан тортиб, хулқ-атворигача назорат қилиш ҳуқуқига эга. Патриархал стереотипларга асосланган бу идрок эркаклар аёлни "номақбул"лиги учун жазолашга ҳақли деб ҳисоблаган ҳолларда намоён бўлади.

Бундай ҳолатлар фонида нафақат аёлларнинг ўзлари, балки оналик меҳридан маҳрум бўлган фарзандлари ҳам азоб чекмоқда. Ургут вилоятида онасиз қолган икки бола энди отаси кўрсатган тажовуз оқибатларини кўради. Психологик травма, эътибор ва ғамхўрликнинг етишмаслиги - буларнинг барчаси уларнинг ҳаётининг бир қисмига айланади.

Давлат ва жамият хотин-қизларни ҳимоя қилиш фақат бир шахс эмас, балки бутун оила, бутун келажак авлод ҳимояси эканлигини англаши керак.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
​Қашқадарё вилоятида вояга етмаган қиз такси ҳайдовчиси томонидан ҳужум ва номусга тегишга уриниш ҳолатига учради, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эса жабрланувчидан ҳатто ариза қабул қилишмади. Жабрланувчининг сўзларига кўра, 26 октябрь куни у дугонаси…
#update

Болалар омбудсмани офиси Қашқадарё вилоятида вояга етмаган қизга нисбатан жинсий тегажоғлик ҳолати ҳақидаги хабаримизга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳозирда Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Воқеалар ривожини кузатамиз ва қўшимча маълумотни кутиб қоламиз.

#СукутСақлама #update
Қашқадарё вилоятида вояга етмаган қиз такси ҳайдовчиси томонидан ҳужум ва номусга тегишга уриниш ҳолатига учради, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эса жабрланувчидан ҳатто ариза қабул қилишмади.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, 26 октябрь куни у дугонаси билан сайр қилиб, одатдагидек таксида уйига қайтаётганди. Такси ҳайдовчиси унга турли саволлар, жумладан, шахсий саволлар берди ва кейин мўлжалланган маршрутдан бошқа томонга юрди. Қизнинг "қаерга кетяпсиз" деган саволига у уни айлантиришга қарор қилганини айтди. Жабрланувчини шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, машинани тўхтатди, унинг телефонини олиб, тегажоғлик қила бошлади ва зўрламоқчи бўлган.

"Мен бор овозим билан бақирдим, шунга қарамай, у ўз ҳаракатларини тўхтатмади, мен қаршилик кўрсатишимга жавобан, ўзимни яхши тутишни талаб қилди. Менга тегмасликни сўрай бошладим ва уйга ўзим етиб боришим учун мени бирон жойга етказиб қўйишини сўрадим. У мени тинч қўйди, шаҳаргача олиб боришини айтди. Қайтаётганимизда мени асабийликда айблади. Шаҳарга кирганимизда телефонимни қайтариб берди ва машинасидан дўст бўлиб қолишимиз шарти билан қўйиб юборди. Мен ундан тезроқ қочиш учун ҳаммасига кўндим."

Содир бўлган воқеа юзасидан жабрланувчи дарҳол ҳуқуқ-тартибот идорасига хабар берди, уларга ҳайдовчининг машина рақамини ҳам тақдим этди. Улар эса албатта чора кўришларини айтиб, ҳатто ариза олиб қолишмади.

Бизнинг юридик кўмак Телеграм ботимизга мурожаатидан сўнг жабрланувчи ариза бериш учун яна ўша милиция таянч пунктига боради. Лекин уни ариза ёзиш шарт эмаслигига ишонтириб, уйига юборишади ва ҳужум қилган эркакни камералар бўйича излашаётганини айтишади.

Қизнинг ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаатидан 10 кун ўтди. Эркак ҳалигача топилмади, жабрланувчидан ариза ҳам олинмади ва судга оид тиббиёт экспертизаси ҳам тайинланмаган.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Камилла (исми ўзгартирилди) ота-онасидан эрта етим қолди ва улардан унга иккита квартира мерос сифатида қолди. Ҳаёт ўз измида давом этарди: у битта квартирада яшаса, иккинчисини ижарага берарди. Бундан ташқари, ишларди. Ҳаммаси у эрга теггач ўзгарди. Эри улар ўша квартиралардан бирида яшаб, иккинчисини ижарага беришда давом этишн қарор қилди. Эрга теккач, Камилла эрининг қистови билан ишламай қўйди. Турмушда улар икки фарзандли бўлишди.
 
«Мен ҳаётимиз яхши деб ўйлардим. Жуда бой бўлмасак-да, уйимиз, даромадимиз бор эди ва биз бахтли эдик», - деб эслайди Камилла.
 
Давоми карточкаларда
 
Сиз аёллар ва болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва мослаштириш “Меҳржон” марказини Payme иловаси орқали пул ўтказиш орқали ёки Instagram орқали @mehrjon_ngo профилидаги марказ васийлигидаги аёл-болалар яратган буюмларни сотиб олиш орқали қўллаб-қувватлашингиз мумкин.
 
#СукутСақлама #шелтер_ҳикоялари #Меҳржон
Ақлли эркакларда интеллекти паст бўлган эркакларга қараганда соғлом муносабат қура олади, улар зўравон бўлиш эҳтимоли камроқ.

"Гласная" нашри эркакларнинг ақл-заковати даражаси уларнинг романтик муносабатлардаги иштироки билан боғлиқлигини ўрганувчи янги тадқиқотга эътибор қаратди. Бунинг учун мақола муаллифлари 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган 200 дан ортиқ эркакларни жалб қилган.

Танлаб олинган эркакларнинг ақл-идрокини баҳолаш учун олимлар мавҳум фикрлаш ва қарор қабул қилиш қобилиятига оид турли вазифаларни ўз ичига олган ресурсдан фойдаланганлар.

Эксперимент иштирокчиларидан, шунингдек, шерикларини қанчалик тез-тез ҳақорат қилганлари, мажбурлаш ва назорат қилиш усулларини қўллашлари ҳақидаги саволномани тўлдириш сўралган. Бундан ташқари, тадқиқотчилар рашк, психопатия ва муносабатлардан қониқишни ўлчайдиган бир нечта сўровномаларни тарқатишди.

Натижада, тадқиқотчилар юқори ақл даражаси романтик муносабатлардаги соғлом хатти-ҳаракатлар билан боғлиқлигини аниқладилар. Шундай қилиб, ақлли эркаклар абьюзер бўлиш эҳтимоли кам ва улар шерикларига кўпроқ боғланишади.

Манба: kosa media

#СукутСақлама
🎞Сизни 3 ноябрь куни NeUyat фестивали доирасида кинонамойишда кутамиз!

Намойишда “Суюнчи” фильми тақдим этилиб, намойишдан сўнг сценарийнавис, шоира, фаол Алия Темурийзода модераторлигида муҳокама бўлиб ўтади.

Режиссер Мелис Абзаловнинг «Суюнчи» фильми ўзбек жамиятида аёл ролини очиб беради.

❗️Фильм намойиши ва муҳокама ўзбек тилида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 8 (Мўлжал: "Патрики" қаҳвахонаси)

Вақти: 3 ноябрь, 18:00

🔞

Кириш бепул.

#NeUyat24 #СукутСақлама
Бугун тасодифан бир ёш аёлни учратдим. Ва ҳеч қачон таслим бўлмаслик иборасининг асл моҳиятини англадим. Қанчадан-қанча аёллар болалари билан бирга зўравонликка чидаб, ҳаётларини ўзгартиришга ҳаракат қилишмайди.

Бугун кўчада кетаётсам олдимда бир аёлни кўрдим, у боласини коляскага ўтирғизаётганди, бир қарашда одатий ҳолат. Лекин орқасида катта рюкзак бор эди, яқинроқ келсам, сумкаси Яндекс етказиб бериш хизматиники экан. Яъни аёл боласини коляскага солиб Яндекс етказиб бериш хизматида пиёда ишламоқда. Ваҳоланки ҳозир кўча совуқ ва бу воқеа кечқурун содир бўлмоқда эди. Анча пайт мен у билан ёнма-ён кетаётгандим. Қизга бир қарашда 17 ёш берасиз. Охири сабрим чидамай аёлни гапга тутдим. У 26 ёшда экан, болалари эгиз экан, биттаси ухлаб кетаётганди, иккинчиси эса атрофни томоша қилиб жим ўтириб кетарди. Аёл шунақа истарали! Мен унга ёрдам бермоқчи бўлганимда унинг юзи қизариб кетди, у ишлаётганини айтиб, кичик ёрдамимни олишдан бош тортди. Амаллаб, бу арзимас пул болалари учунлигини айтиб, қўлига тутқаздим. У эса ҳижолат тортарди. Ортиқча савол беришга уялдим, тўғриси, камига у буюртмани тезроқ етказишга шошиларди...

Катерина Клипинина
Тошкент

#СукутСақлама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

Youtube да ушбу қисқа видео (shorts)ни кўриб, Расул Кушербаевнинг «хотинлар ва қариялар уйи» ҳақидаги «оташин» фикри эсимга тушиб қолди.

Ўзимизнинг тилда «Бировнинг таҳоратига намоз ўқиш» деб айтиладиган бу ҳолат кўплаб оилаларда учрайди, ҳатто, доим шунақа бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз. Яъни, «роппа-родной» ўғиллар уйланиши биланоқ хотинидан ўз фарзандлик бурчини бир четга суриб қўйиб, эрнинг зиммасидаги фарзандлик бурчини адо этишни талаб қилишлари, уйланиш олдидан очиқдан-очиқ, «ота-онасининг хизматини қилиб, кўнглини топиб юрса бўлди» эканини айтишлари ўта нормал бўлиб улгурган. Лекин, мана бу ерда ёзилишича, «шариат аёллар зиммасига ҳатто ўз эрини таомини пиширишни ҳам вожиб қилган эмас. Қайнона, қайнота, эрнинг ака-ука ва опа-сингилларининг хизмати у ёқда турсин. Аллоҳ таоло аёл кишига фарзанд тарбиясини вожиб қилган» холос.

Кушербаевнинг иддаоси бўйича эса, гўёки, аёл келин эканини унутиб, «келинлик бурчи»ни бажаришни истамай, эридан ота-онасини қариялар уйига олиб боришни талаб қилади ва эркаклигини унутган ўғил хотинининг талабига «лаббай» деб жавоб бериб, ота-онасининг «оёғини ерга теккизмай» қариялар уйига олиб бориб ташлайди экан.

Шу жойига, «Эй, эркакмисан? Ота-онанг сени болаликдан боқиб катта қилди, едириб-ичирди, кийинтирди. Таълим-тарбия берди, касал бўлсанг, даволатди, ишқилиб, сени сен қилган одамлар шулар! Шуларни қайтарадиган вақтинг келганда, нега бўйин товлаб, юкингни беш-бегона хотинингни зиммасига юклашинг керак? Тур, бор, ота-онангни хизматини қил, фарзандлик бурчингни бажар! Хотининг қарашни истамаса, нима қипти? Сен хотинингни ота-онасига ўтказиб қўйган жойинг бормидики, хотинингдан ота-онангга қарашни талаб қиласан? Хотининг қилгиси келмаса, ўзинг қил! Ногиронмисан, ёш боламисан, майиб-мажруҳмисан? Ҳеч бўлмаса, ўзингни фикринг йўқми, ким нима буюрса қилиб кетаверадиган югурдакмисан? Ёки сенга меҳнати кетганларнинг, умри кетганларнинг ҳақидан қўрқмайдиган аблаҳмисан?» - деб ташлайдиган одам йўқ-да!

Эй, ёмон ўргандиларинг-а, ота-оналарингга то умрини охиригача хотинларинг қараса, ҳатто опа-сингил, ака-укаларинггаям «Ота-онамга фақат мен қарадим!» - деб кекирдак чўзасизлар, қариялар уйига обориб ташлашга бўлса, «Хотиним айтди (буюрди)» бўладими? Кимни алдамоқчи бўляпсизлар? Бандасиними, Худоними?

Мен масаланинг ҳуқуқий жиҳатдан «ляп»ларига тўхталишни истамайман. Мен отасини хотинининг гапига кўра саҳрога опчиқиб ташлаган ўғил ҳақида шеър ўқиганман, онасини қариялар уйига обориб ташлагани ҳақида фильмлар, новеллалар кўрганман, лекин реал ҳаётда кўпинча хотинини урадиган, бирорта гапини эътиборга олмайдиган, одамлар олдидаям бир тийин қилиб ташлайдиган эрларни учратаман. Соғ пайти келинига кун бермай, ўлигигача шу «ёмон келин»нинг виждонига қолиб кетган қайнона-қайноталарни биламан. Кушербаев танийдиган «лаббайчи» эрларнинг макони қаерда? Қайси Ўзбекистонда, локация ташлаб беришсин?

Жиддийчасига айтадиган бўлсак, хотинингиз ота-онангизга ғамхўрлик қилишни истамаса, ўзингиз ғамхўрлик қилинг. Ота-онангизни қариялар уйига обориб ташлаётган бўлсангиз - буни хотинингиз айтгани учунмас, ўзингиз уларга қарагингиз келмагани учунгина қиляпсиз. Ўз эгоистлигингизни аёлларни қадрсизлантириш ва ёмонотлиқ қилиш орқали ниқоблашга уринманг!

© Гапира ҚОЧДИЕВА
#СукутСақлама #ЭркакчаЭго #ЖаннатиАёл
🎞Сизни 3 ноябрь куни NeUyat фестивали доирасида кинонамойишда кутамиз!

Намойишда “Суюнчи” фильми тақдим этилиб, намойишдан сўнг сценарийнавис, шоира, фаол Алия Темурийзода модераторлигида муҳокама бўлиб ўтади.

Режиссер Мелис Абзаловнинг «Суюнчи» фильми ўзбек жамиятида аёл ролини очиб беради.

❗️Фильм намойиши ва муҳокама ўзбек тилида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 8 (Мўлжал: "Патрики" қаҳвахонаси)

Вақти: 3 ноябрь, 18:00

🔞

Кириш бепул.

#NeUyat24 #СукутСақлама
Жинс бўйича камситишни тарғиб қилганлик учун жазо бўйича ЙИЛ ЯКУНЛАРИ

Бундан роппа-роса бир йил аввал 2023 йил 31 октябрда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 189-2-модда (Жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш) билан тўлдирилди. Биз ушбу модда қандай ҳолатларда ва қачон ишлатилишини аниқлашга қарор қилдик.

Ўзбекистон Олий суди матбуот котиби Азиз Абидовнинг Nemolchi.uz таҳририятига маълум қилишича, 1 йил давомида Ўзбекистонда жинс бўйича камситишни тарғиб қилган 7 нафар шахс жавобгарликка тортилган. Биз бу шахсларга тегишли барча ишларни топдик.

1️⃣Илк кейс Sahil Street Food кафеси билан боғлиқ бўлиб, бу ҳақида журналист Инобат Ахатова сўзлаб берганди. Уни дугоналари билан кечқурун кафега киритишмади, кафе ходими кечқурун 10 яримдан кейин аёлларга кириш мумкин эмаслигини билдиради. 2023 йилнинг 30 ноябрь куни кафе эгаси ва унинг ходими айбдор деб топлиби, ҳар бирига 6,6 млн сўм миқдорида жарима қўлланилди.
2️⃣ 2023 йилнинг 11 ноябрь куни эркак ўзининг “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “ilm_markazi” номли профили орқали ўқув марказига ўқитувчи олиш мақсадида "истарали 20 дан 30 ёшгача бўлиши агар аёл киши бўлса ҳижобли бўлсин" деб эълон берган. 11 декабрь куни суд уни жинс бўйича камситишни тарғиб қилганликда айбдор деб топиб, 3,3 млн сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилади.
3️⃣ 2024 йилнинг 24 январь куни блогерлар Ш.Отохонов ва Р.Абдуакимовлар “Instagram” ижтимоий тармоқлар орқали, тазйиқни, зўравонликни ёки шавқатсизликни хамда жинс бўйича камситишни тарғиб қилганлиги юзасидан ИИО ходимлари томонидан улар билан профилактик суҳбат олиб бориш мақсадида ИИБ биносига таклиф қилишганида, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, қаршилик кўрсатишган. Суд уларни қатор ҳуқуқбузарликларни (МжТК 189-1, 189-2 1-қисми, 194 ва 195 моддалари) содир этганликда айбдор деб топиб, ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
4️⃣ 2024 йилнинг 21 апрель куни Янгибозор автовокзалида Дамас русумли автомашина ҳайдовчиси йўловчи сифатида ўтирмоқчи бўлган аёлга автомашина олд ўриндиғига аёл қизларни ўтиришига рухсат бермаслигини, аёллар автомашинани орқа ўриндиғида ўтиришлари лозимлигини айтади. 1 май куни суд уни жинс бўйича камситишни тарғиб қилишда айбдор топиб, 5,1 млн сўм жарима жазосини тайинлади.
5️⃣ 2024 йилнинг май ойида Сайхунобод туманидаги танишининг тўйида, “Осиё” номли тўйхонада аёлларга боғлиқ бўлган мавзуда диний маъруза қилиб, “аёлларни бола туғиб берувчи завод эканликлари, эркаклар уларни намоз ўқишга, эътиқодли бўлишга оғзаки тарғиб қилишлари кераклиги, аёллар мазкур эътиқодни бажармаган тақдирда керак бўлса уларни калтаклаш орқали ҳам ушбу эътиқодни мажбуран бажартиришлари керак”лиги ҳақидаги қарашларни омма олдида оқлаган. 13 июнь куни суд имом ўринбосарини жинс бўйича камситишни тарғиб қилганликда айбдор деб топиб, 6,8 млн сўм жарима жазосини тайинлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 21 октябрь куни Расул Кушербаев эркакларга мурожаат қилади: «Оиладаги бошлиқ ролингизни аёл кишига топширманг! Акс ҳолда оилада фарзанд фарзандлигини, аёл она ва эрга бўйсунувчи хотинлигини унутали». Кейинроқ у гендер тенглигига тупурганини билдирди.

Шунга қарамай, собиқ депутат ўз сўзлари учун ҳалигача жавобгарликка тортилмаган. Нега қонун барча учун тенг эмас? Нега йўналишли такси ҳайдовчиси аёлни олд ўриндиққа ўтиришига рухсат бермагани учун 5 млн сўм жаримага тортилади-ю, катта аудиторияга эга бўлган жамоат арбобининг қилмишига кўз юмилади?

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #Қонунлар
Гульмира (исми ўзгартирилди) Самарқанд вилоятида эри билан яшарди. Улар шаръий никоҳда яшар эдилар, ваҳоланки эри расман бошқа аёл билан турмуш қурган. Аввалига у қийинчиликларга қарамай, ҳаётлари яхши бўлиб кетишига ишонарди, айниқса ҳомиладорлиги ҳақида билгач, бу ишонч янада ортди.

Аммо аччиқ ҳақиқат шу бўлдики, Гулмира ҳомиладор бўлгач, эри уни аввал аёвсиз калтаклаб, сўнг уйдан ҳайдаб юборади. Умидсизлик ва қўрқув ичида Гулмира ўз оиласига қайтишга қарор қилди, лекин у ерда уни қабул қилишмади. Акаси ва опа-сингиллари уни қабул қилишдан бош тортишди ва унинг илтимосларига жавобан ҳатто қўл кўтаришди.

Гулмира энди нима қилишни билмай, бутунлай ёлғиз ҳолда кўчада қолди. Унинг дунёси кўз ўнгида парчаланар ва бу қийин дамларда унинг қалбини умидсизлик тўлдирди. Аммо тақдир унга яна имконият берди. “Раҳмдиллик” маркази билан ҳамкорлик қилган юристлар орқали у бошпана ҳақида билиб олди.

Гулмира ҳеч иккиланмай Самарқандга бориб, шу марказдан бошпана топди ва бу унинг учун ҳақиқий нажотга айланди.
Афсуски, оғир калтаклар ва чидаб бўлмас стресс туфайли Гулмира муддатидан олдин туғди. Унинг ўғли ўлик туғилди, бу эса аёл учун чидаб бўлмас зарба бўлди. У йўқотиш азобига зўрға бардош бера олди, лекин қизи тирик қолгани билан таскин топди.

Икки йил давомида Гулмира "Раҳмдиллик"да, марказ ходимлари ва БМТТД дастури доирасидаги юристлар кўмагини олди. Улар унга суд жараёнларида ёрдам беришди, ҳуқуқларини ҳимоя қилишди ва қийин дамларда уни қўллаб-қувватлашди. Уларнинг саъй-ҳаракати билан Гулмира давлат томонидан тақдим этиладиган уй-жойга эга бўлди. Шунингдек, уни Самарқанд ҳокимлиги ҳам қўллаб-қувватлаб, барча керакли ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам берди.

Гулмира ўтмишдаги оғир шароит туфайли соғлиқдаги муаммоларга ҳам учради. Марказ ҳуқуқшунослари ва мутахассислари унга ногиронлик гуруҳига рўйхатдан ўтишда ёрдам беришди, бу эса унга қўшимча имтиёз ва ёрдам олиш имконини берди.

Барча қийинчиликларга қарамай, Гулмира таслим бўлмади. У ҳозир иш қидирмоқда ва қизи боғчага боргач, келажагини қуриш учун кўпроқ вақт топади.

Гулмира шу оғир йилларда “Раҳмдиллик” маркази ва унга ёрдам берган барчадан чексиз миннатдор. Унинг ҳикояси умид ва ёрдамни ҳатто энг қоронғу шароитларда ҳам топиш мумкинлигига мисолдир.

Payme, Click иловаларидаги «Хайрия» ва Uzum bankнинг "Добро" бўлимларида хайрия қилиш орқали Самарқанд шаҳридаги «Раҳмдиллик» шелтери фаолиятини қўллаб-қувватлашингиз мумкин.

Ольга Любомирова

#СукутСақлама #шелтер_ҳикоялари
Telegram Center
Telegram Center
Канал