•
РУҲИЙ ТУШКУНЛИК ДАВОСИ✅ Аламларни ҳадеб ичга ютаверманг, бу ўзингизга қарата ўқ узишдек гап.
✅ Хатоларингизни табиий ҳол деб қабул қилинг. Бу янглиш ишлардан тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беради.
✅ Кучингизни тўғри тақсимланг, муҳим ишлар биринчи даражали, қолганлари кейинги ўринларда турсин. Эришган ютуқларингиздан хурсанд бўлишни ўрганинг.
✅ Ёлғизликка берилманг. Айниқса, стресс вақтида одамлар билан бирга бўлинг, дўстларга қўнғироқ қилинг, янги танишлар орттиринг, машғулотларингизни кўпайтиринг.
✅ Бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани ўйлаб, ўзингизга шундай савол беринг:
"Муаммога жуда катта аҳамият бериб юбормаяпманми? Шу нарса асабийлашишимга арзийдими? Бундан баттар бўлганида, қийинчиликни енгиб ўта олармидим?". Бу саволларга жавоб топиш вазиятга холис, ҳис-ҳаяжонсиз, хотиржам баҳо беришга ундайди
© Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли🔎 @ShayhSaboqlari ✔️