View in Telegram
ГУНОҲДА ТАСКИН ЙЎҚ Мавлоно Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ дейдилар: “Кейин тавба қилиб оламан, деб гуноҳга қўл уриш шайтоннинг хийласидир. Чунки, у шахс бир марта тавба умидида гуноҳ қилса, осонликча у гуноҳни тарк этолмайди. Чунки шу пайтгача унда гуноҳ қилишга журъат йўқ эди. Қачонки, бир марта гуноҳ қилиб олса, энди унда журъат пайдо бўлади. Журъат пайдо бўлса, кейин ўша гуноҳни қилиш хоҳиши янада кўпаяди. Гуноҳнинг хусусияти шуки, у инсонга ҳеч қачон таскин бермайди, яна-яна “чанқатаверади”. Бир марта гуноҳ қилгандан кейин ундан буткул узилиш жуда қийин иш. Гуноҳ худди қичима касалига ўхшайди, қичийди, қашлайверасиз, роҳат оласиз, лекин дард пасаймайди, қашиган сари қашигингиз келаверади. Гуноҳ ҳам шундай. Уни бир қилиб ўргангандан кейин нафс яна қилгиси келади. Гуноҳ гуноҳга уланади. Қалб гуноҳлар олови ичида қолади. Бир марта гуноҳ қилиб, кейин чин дилдан тавба қилиб покланиб оламан, деб ўйлаш шайтон васвасасидир. Унга мубтало бўлган инсонга тавба қилиш насиб этиши қийин”. “Насиҳатлар гулдастаси”дан. 🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily