View in Telegram
7 НАРСАГА ОДАТ ҚИЛИБ, 7 НАРСАДАН ҲАЗАР ҚИЛМОҚ         Барро ибн Озиб ривоят қиладирлар:          «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга етти нарсага одат қилиб, етти нарсадан ҳазар қилмоқни буюрдилар. «Қуйидагиларни одат қилингиз!» — дедилар:     1. Жанозага қатнашмоқни     2. Касални бориб кўрмоқни    3. Чақирилган жойга бормоқни    4. Мазлумга ёрдам бермоқни    5. Қасам ичса, қасамида турмоқни    6. Саломга алик олмоқни    7. Акса урган киши «Алҳамду лиллоҳ» деса, унга «Йарҳамукаллоҳ» демоқни.          «Қуйидагилардан ҳазар қилингиз!» — дедилар:     1. Кумуш идиш тутмоқдан    2. Тилла узук тақмоқдан    3. Ипакли кийим киймоқдан (эркаклар назарда тутилган)     4. Дебож (гулдор ипакли кийим) киймоқдан    5. Қасий (дағал матодан тикилган кийим) киймоқдан    6. Истабрак (атласга ўхшаган мато) киймоқдан     7. (бу ривоятда еттинчиси тушириб қолдирилган)». «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ. 4-жилд» китобидан. 🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily