⚡️ Энди фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини фото, видео тасвирга тушириш ва тарқатиш ҳуқуқига эга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган янги 195²-моддасига кўра, энди фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини фото, видео тасвирга тушириш ва тасвирларни тарқатиш ҳуқуқига эга.
Бу қонун лойиҳаси бугун, 24 январда бўлиб ўтган Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилди ва сенаторлар томонидан
маъқулланди.Хабарга кўра, муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тўлиқ сақланиб қолмоқда. Олдинги таҳрирдан фарқли равишда бор нарсани ижтимоий тармоққа қўйганлик учун жавобгарлик белгиланмайди.
Қонунда фақат ходимларнинг тасвирини уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатмаслик, яъни ходимнинг ҳаракатлари, сўзлари ва юз берган ҳолатни бузмаслик, шу мақсадда монтаж қилмаслик талаб этилмоқда. Бу ҳолат учун тегишли жарималар белгиланган.
Шунингдек, Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилганда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишнинг энг кам миқдори олти ойдан кам бўлмаслиги ҳам айтиб ўтилди.
ROST24.uz |
Telegram |
Facebook Instagram |
YouTube |
Tezkor