⚡️ Танзила Норбоева боғча ва мактаблардаги озиқ-овқат назоратини танқид қилди
Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда бир неча қонунлар сирасида “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун ҳам сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.
Мажлисда сенат раиси Танзила Норбоева боғча ва мактаблардаги озиқ-овқат назоратларини танқид қилди. Жумладан, аутсорсинг орқали кириб келаётган овқатлар стандартларга жавоб беряптими, керакли витамин ва озуқалар билан бойитиляптими йўқми, каби саволлар билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисига юзланди.
Шунингдек, қўмита фақат заҳарланиш ҳолати аниқланганда эмас, ундан олдинги даврларда ҳам чуқур профилактик тадбирлар олиб бориши, назоратни кучайтириши лозимлигини таъкидлади.
"Аҳоли, айниқса болаларнинг саломатлиги ва ривожланиши учун озиқ-овқатларнинг сифатлилигини таъминлаш жуда муҳим аҳамиятга эга” — дейди сенат раиси.
ROST24.uz |
Telegram |
Facebook
Instagram |
YouTube |
Tezkor