⚡️ Ўзбекистон футболини эплай олмаган Катанец ҳам ишдан кетди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартномани ўзаро розилик билан бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда ЎФА ахборот хизмати
хабар берди.
Хабарга кўра, словениялик мураббий ўз мурожаатида ҳозирги ҳолатида вазифаларини тўлақонли, профессионал тарзда бажара олмаслигини билдирган.
Маълумот учун, Сречко Катанец номзоди 2021 йил 27 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига мураббийлигига маъқулланган эди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳозирда миллий терма жамоамиз бош мураббийи лавозимига муносиб номзод тайинлаш борасида иш олиб бораётганини маълум қилди.
ROST24.uz |
Telegram |
Facebook
Instagram |
YouTube |
Tezkor