Муҳаббатдан нафратгача - 1,5 метр
"Жокер" фильмининг биринчи қисми ўта муваффақиятли чиқди. У йилнинг энг зўр фильмлари қаторида тилга олинди ва кино оламидаги энг нуфузли ҳисобланадиган "Оскар" мукофотини ютиш учун, ўша йилдаги энг кўп (адашмасам)
11 та номинацияда қўйилди. У нафақат танқидчиларнинг севимли фильмига айлана олди, балки кинотеатрда ҳам 1.1 млрд доллар пул йиғиб ҳар томонлама йилнинг энг зўрларидан бири бўлди.
Бунақа муваффақиятни кутмаган фильм ижодкорлари, дарров иккинчи қисмни суратга олишга киришиб кетишди. Улар бюджетни янада катталаштиришди ва 5 йилдан сўнг иккинчи қисмни премьера қилишди. Натижада фильм йилнинг энг касодга учраган лойиҳаларидан бирига айланди. Фильм ҳар томонлама йилнинг энг ёмони бўлди. Мукофотлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади, у йилнинг энг ёмонларига бериладиган анти-мукофот ҳисобланмиш “Олтин малина”нинг барча,
беш номинациясида ҳам ғолиблик учун курашадиган бўлди. 2020 йилда фиаско қилиб, ҳеч қандай шубҳаларсиз, "Оскар" мукофотини топширишдан анча муддат аввал ютиши аниқ бўлган Хоакин Феникс, бу сафар ҳам мукофот ютиши деярли аниқ бўлиб турибди. Фақат бу сафар унга бир эмас иккита "Олтин малина" топширилиши мумкин.
Фильмларнинг рейтинги ҳам, улар ишлаб топган пул ҳам ва танқидчиларнинг фикри ҳам осмон билан ерча фарқ қилди. Аслида эса уларни ишлаганлар ҳам, уларда ўйнаганлар ҳам деярли бир хил одамлар, битта жамоа.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳар доим ҳам фильмларнинг иккинчи қисми биринчиси каби муваффақият келтирмайди, айниқса "Жокер" билан бўлган ҳолат бемалол энг қўрқинчли мисол бўла олади. У беш йилда — одамлар севган фильмдан, одамларнинг нафратига дучор бўлган картинага айланди.