Еретикни кўрдим.
Сюжетга кўра, қария ўз уйига миссионерлик (уйма-уй юриб динни тарғиб қилувчилар) фаолияти билан шуғулланувчи икки қизни чақиради.
Қизлар ва қариянинг дин борасидаги сухбати аста-секин тортишувга айланиб кетади. Қария ўз аргументларини далиллар билан исботлашга киришади ва қизларни қайсидир маънода ўйин ўйнашга таклиф қилади.
"Агар Худога ҳақиқатдан ҳам ишонсангиз, нимадан қўрқасиз?" деган аргументлар билан бошланган ўйин кескинлашиб кетади. Миссионерлар ҳам қайсидир маънода ўз иймонларини синовдан ўтказиб олади. Бундай хавфли ўйинни ўйнаш учун эса, ишонаверинг эътиқодингиз ўта мустаҳкам бўлиши керак.
Ғоялар, ундаги аргументлар кураши жиҳатидан фильм жуда қизиқарли. Фильмнинг оригинал сюжетини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак, чунки, ҳар куни ҳам ўртага иймонинг қўйилган, хавфли синовларга бой ўйинни ўйнаш ҳақидаги фильмларни кўравермаймиз. Фильмнинг охири менга ёқмаган бўлса ҳам, ғояси учун албатта тавсия қиламан.
#кўришга_нимадир