Смотреть в Telegram
Уй-жойни таъмирлаш учун имтиёзли ипотека кредити. У кимларга берилади? Бу ипотека кредити камабағалликни қисқартириш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ажратилади. Кредит шартлари: Миқдори – 120 миллион сўм; Фоиз ставкаси – 17,5 фоиз; Муддати – 20 йил. Бунда бошланғич бадал миқдори 15 фоизни ташкил этиши кўрсатилган ва ушбу бадал суммалари субсидия ёки фуқароларнинг ўз маблағлари орқали қопланади. Кредит олиш учун “Маҳалла еттилиги”нинг хулосаси талаб этилади. Уни олиш учун online-mahalla.uz платформасининг “Уй-жой таъмири учун кредитга ариза бериш” бўлими орқали ариза қолдириш мумкин. Бунда талабгор уй-жойининг таъмирталаб эканини асослантириб бериши керак. Бу ипотека кредити учун дастлабки тўлов ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидиялар “subsidyplatform.mf.uz” платформаси орқали ажратилади. @platformauzb
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств