Имло ислоҳи: халқаро ташкилот ва брендлар номи
Ҳозир бу борада аниқ тартиб-қоида йўқ. Масалан, гарчи алифбода бўлмаса-да,
Windows сўзини ёзиш учун
W ҳарфидан фойдаланамиз. Қозоқлар янги алифбосининг ўзидаёқ изоҳ бериб қўйяпти: алифбода мавжуд бўлмаган баъзи ҳарфлар иқтибос принципида берилиши мумкин. Бу қоидага ўзбек тили имлоси ҳам муҳтож. Биз глобаллашган дунёда яшаяпмиз. Дунё тилларига таъсир кўрсата олмаслигимиз аниқ, ҳеч қурса, ўз тилимизга бўлаётган таъсирларни мантиқли ўзанга солишимиз керак.
Имло қоидаларига мана бундай банд қўшилиши керак деб ҳисоблайман:
👉 Халқаро ташкилот, корхона, фирмалар ва савдо белгиларининг лотин алифбосидаги номлари аслидагидай ёзилади:
Windows, Xerox, Canon, SpaceX, Alibaba каби. Бундай сўзларга қўшимча қўшилганда қўшимчадан олдин тутуқ белгиси қўйилади:
Windowsʼdan, Xeroxʼga, Canonʼning, SpaceXʼni, Alibabaʼda каби
.
Тилда талаффуз шакли
қўлланиб келган номлар аслият бўйича ҳам, талаффуз бўйича ҳам
ёзилиши мумкин:
UNICEF – YUNISEF, UNESCO – YUNESKO каби. Талаффуз варианти қўлланганда тутуқ белгисидан фойдаланилмайди:
UNICEFʼning – YUNISEFning каби.
❗️ Тутуқ белгиси хорижий номни ажратиб кўрсатиш ва баъзи ўринларда маънони фарқлаш учун хизмат қилади.
Сизда бу борада қандай таклифлар бор? Изоҳларда қолдиринг.
Мавзуга оид:
👉 Ё қўшиб, ё чизиқча билан ёзилсин
👉 Сўз ва қўшимчалар рақамлардан ажратиб ёзилади
@oriftolib