Смотреть в Telegram
Дўҳа – Қатар пойтахти Қатар пойтахти номини кўп жойда Доха деб ёзишади. Русчадан таржима қилганлар шу шаклни олиб қўя қолса керак. Сўзнинг аслияти қанақалиги, ўзбекча манбаларда қандай ёзилганига кўпда эътибор берилмайди. Қатар пойтахти номи аслиятда الدوحة – ад-Дўвҳа кўринишига эга. Бир тахминга кўра, шаҳар номи арабча ад-дўвҳакатта дарахт сўзидан келиб чиққан. Маҳаллий ҳокимият берган маълумотга кўра эса шаҳар номи дўҳаткўрфаз, айлана сўзидан. Чунки шаҳар атрофи ёй шаклидаги кўрфаздан иборат. Кўп топонимларни русча вариантда берган миллий энциклопедия Қатар пойтахтини аслиятга мос шаклда ёзганДўҳа. Ҳатто Доҳа шаклида ҳам эмас. Бу мен учун кутилмаган янгилик бўлди. Ўзбекчада дўҳа сўзини бемалол айтиш мумкин, бу тилга қийинчилик туғдирмайди. Шаҳар номини айни шу шаклда ифодалаш тўғри. 📌 Демак: Дўҳа Доҳа, Доха @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств