View in Telegram
“Ал” ва унинг имлоси Ўзбек тилида араб тилидан кирган сўзлар кўп. Сўзлар билан бирга араб тилидаги аниқ артикл ал ҳам тилимиз чегараларидан ичкарилаган. Ал артикли қатнашган бирикмаларнинг қандай ёзилиши бўйича қатъий қоида йўқ, лекин қатъий одат бор. Ал артикли қатнашган сўзлар икки хил усулда ёзилади. Чизиқча билан ажратилган ёки чизиқчасиз, сўзга қўшилган ҳолатда: 1️⃣ “Хазойин ул-маоний” девонлари. “Наводир уш-шабоб” асари. “Асос ул-балоға” асари. 2️⃣ “Хазойинул маоний” девонлари. “Наводируш шабоб” асари. “Асосул балоға” асари. Мен тиниш ва имло белгиларини иложи борича кам қўллаш принципидан келиб чиқиб, иккинчи вариантни маъқул кўраман. Ал артикли араб тили қоидаларига кўра фонетик ўзгаришларга учрайди. Биз ўзбекчада унинг ўқилишини қабул қиламиз ва шундай ёзамиз. Бу артикл тахаллус ва нисбалар таркибида ҳам учрайди. Нисба одатда кишининг касб-кори ёки қаердан эканини билдиради. Масалан, Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий ўзбекчада Муҳаммад Мусо ўғли, Хоразмдан ёки хоразмлик Муҳаммад Мусо ўғли бўлади. Исмлар таркибидаги ални ўзбекчада тушириб қолдириш ҳам мумкин. Масалан: Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Маҳмуд Замахшарий, Абу Райҳон Беруний. Ал артикили ёлғиз нисба билан келган ўринларда, агар гап бошида бўлмаса, кичик ҳарфларда ёзилади: Ал-Фарғоний, ал-Хоразмий, ал-Форобий, аз-Замахшарий, ас-Самарқандий. Арабча шаҳарлар номини, жумладан, артикл қатнашган шаҳар номларини ёзганда русча ёки инглизчадан шундоққина кўчириб қўявермаслик керак. Масалан, Саудия Арабистони пойтахтини Эррияд ёки Эр-Рияд деб бериш хато бўлади. Ар-Риёд, Риёд деб бериш мумкин. Риёз деб бериш янада тўғрироқ. 👉 Тўлиқ ўқиш @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily