View in Telegram
#Taqdir_bitiklari #No_231 #By_Nafisa_Malikova -ҳамма нарсани мен ўргатишим керак! Ўзида мустақил фикр йўқ.. Раъно баланд овозда Элнурга бақирарди.Элнур сигаретни устма уст тутатиб ғудраниб қўйди -роса ақлли экансан айт эди шунчадан олиб келинглар деб! -мен қаердан билай? Калласи етар дебманда ана тоғангиздан маслаҳат сўрасангиз бўлмасмиди? Олиб келган нарсаларини қаранг арзон ичимликларку?-деди Раъно Зебохон қудаси бериб юборган нарсаларга боқиб. -ўзим олиб келаман!-деди Элнур норози боқиб. -қалин пулига ҳам 500минггина берди у нима бўлади?-деди Раъно қовоғи уюлиб. -қўй муҳими қизингни бахтику!-деди Элнур сигаретини оёғи билан босиб чўғини ўчираркан. -сингилларингиз мебеллари пардаларини жойлашга кетганди кесинчи уй жойи қанақа экан? -бўпти мен кетдим..-деди Элнур совуққа тиришибгина қўлини чўнтакка соларкан. -қочиб кетавермай уйни уёқ буёқини тўғирлатинг тўй қиладиган одам фақат мен югуравераманми ҳаммасига..одамларни эрига ҳавасинг келади бу бўлса ҳаммасини мендан сўрайди.. Ҳовлига кирган Одина уф тортди.Мунғайиб келаётган дадасини кўриб ичи ачиди. -дада бозоргами? -ха!-деди дадаси қошлари терилиб бир мунча улғайиб қолган қизига қараб. -ўзим борайми? Сиз бошқа ишларни қиласиз!-деди Одина дадасига жони ачиб. Элнур қулт этиб ютуниб қўйди.Совуқми иссиқми доим чақирса савдога чопадиган қизи энди уни ташлаб кетадими? Ғалати ҳислар қамраб олди..кўзлари ёшланди. -қорнингиз тўқми дада?-деди қизи бу сафар.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily