508-модда. Кассация шикоятини, протестини кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисидаги ажримнинг мазмуни
Шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига иш билан бирга кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт, жой;
2) ажрим чиқарган судьянинг лавозими ва фамилияси;
3) кассация шикояти, протести берган шахс тўғрисидаги маълумотлар;
4) биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судларининг номи, шунингдек улар томонидан қабул қилинган суд қарорларининг қисқача мазмуни;
5) кассация шикоятининг, протестининг қисқача мазмуни;
6) шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш асослари.
Каналга уланиш
👉 @jpk_uz