155 прим 1-модда. Тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик
Ушбу Кодекснинг
155,
155-2,
155-3, 158,
159,
161,
242,
245,
254,
255-1 ва (ёки)
264-моддаларида назарда тутилган, дастлабки тергов ҳамда суд муҳокамаси материаллари билан исботланган, аниқ маълум бўлган тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик хусусиятига эга жиноят тўғрисида хабар қилмаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Террорчилик хусусиятига эга жиноятларга нисбатан ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz